Қуръони карим, Сура Раҳмон - الرحمن

Оятларсортировать по иконкам
download
1
الرَّحْمَنُ
1 . Роҳман.
download
2
عَلَّمَ الْقُرْآنَ
2 . Қуръони ўргатди.
download
3
خَلَقَ الْإِنسَانَ
3 . Инсонни яратди.
download
4
عَلَّمَهُ الْبَيَانَ
4 . Унга баённи ўргатди.
download
5
الشَّمْسُ وَالْقَمَرُ بِحُسْبَانٍ
5 . Қуёш ва ой ҳисобдадир.
download
6
وَالنَّجْمُ وَالشَّجَرُ يَسْجُدَانِ
6 . Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар. (Дунёдаги жонлию жонсиз барча нарса Аллоҳнинг иродасидан ташқари чиқа олмаслигига, ҳаммаси олам Парвардигорига боғлиқ эканига далолат қилмоқда.)
download
7
وَالسَّمَاء رَفَعَهَا وَوَضَعَ الْمِيزَانَ
7 . Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди.
download
8
أَلَّا تَطْغَوْا فِي الْمِيزَانِ
8 . Тортишда ҳаддан ошмаслигингиз учун. (Агар ушбу тарозуни Ислом дини, Қуръон китоби, Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбари орқали ўрнатмаганида, адолат мезони бузиларди, ҳақдан ботил устун келарди. Ер юзини фисқу фасод босарди.)
download
9
وَأَقِيمُوا الْوَزْنَ بِالْقِسْطِ وَلَا تُخْسِرُوا الْمِيزَانَ
9 . Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг.
download
10
وَالْأَرْضَ وَضَعَهَا لِلْأَنَامِ
10 . Ва ерни ҳалойиқ учун қўйди.
download
11
فِيهَا فَاكِهَةٌ وَالنَّخْلُ ذَاتُ الْأَكْمَامِ
11 . У(ер)да мевалар ва гулкосали хурмолар бор.
download
12
وَالْحَبُّ ذُو الْعَصْفِ وَالرَّيْحَانُ
12 . Ва сомонли донлар ҳамда райҳон бор.
download
13
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
13 . Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
14
خَلَقَ الْإِنسَانَ مِن صَلْصَالٍ كَالْفَخَّارِ
14 . Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди.
download
15
وَخَلَقَ الْجَانَّ مِن مَّارِجٍ مِّن نَّارٍ
15 . Ва жинларни алангадан яратди.
download
16
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
16 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз.
download
17
رَبُّ الْمَشْرِقَيْنِ وَرَبُّ الْمَغْرِبَيْنِ
17 . У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббисидир. (Икки машриқ деганда, қуёшнинг ёздаги ва қишдаги чиқиш жойларини ҳамда икки мағриб деганда, ёздаги ва қишдаги ботиш жойларини тушуниш керак.)
download
18
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
18 . Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
download
19
مَرَجَ الْبَحْرَيْنِ يَلْتَقِيَانِ
19 . Дарё-денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди.
download
20
بَيْنَهُمَا بَرْزَخٌ لَّا يَبْغِيَانِ
20 . Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар. (Шўр денгиз билан чучук сувли дарё ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар бир-бирларига аралашиб кетмайди деган маънони англатади.)
download
21
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
21 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
download
22
يَخْرُجُ مِنْهُمَا اللُّؤْلُؤُ وَالْمَرْجَانُ
22 . У иккисидан луълуъ ва маржон чиқар.
download
23
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
23 . Бас,Роббингизнинг қайси неъматлрини ёлғон дея олурсиз?!
download
24
وَلَهُ الْجَوَارِ الْمُنشَآتُ فِي الْبَحْرِ كَالْأَعْلَامِ
24 . Денгизларда тоғдек бўлиб сузиб юрувчилар ҳам Уникидир.
download
25
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
25 . Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
26
كُلُّ مَنْ عَلَيْهَا فَانٍ
26 . (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.
download
27
وَيَبْقَى وَجْهُ رَبِّكَ ذُو الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ
27 . Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир.
download
28
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
28 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
download
29
يَسْأَلُهُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ كُلَّ يَوْمٍ هُوَ فِي شَأْنٍ
29 . Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир. (Бутун мавжудот, ерда бўлсин, осмонда бўлсин, Аллоҳдан сўровларини сўрайди. Нимани сўрашлари оятда тайин қилинмаган. Ҳар ким нимага муҳтож бўлса, ўшани сўрайди.)
download
30
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
30 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
31
سَنَفْرُغُ لَكُمْ أَيُّهَا الثَّقَلَانِ
31 . Албатта, сизлар учун вақт топармиз, эй инсу жинлар!
download
32
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
32 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
33
يَا مَعْشَرَ الْجِنِّ وَالْإِنسِ إِنِ اسْتَطَعْتُمْ أَن تَنفُذُوا مِنْ أَقْطَارِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ فَانفُذُوا لَا تَنفُذُونَ إِلَّا بِسُلْطَانٍ
33 . Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат Султон ила чиқа олурсиз, холос.
download
34
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
34 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
35
يُرْسَلُ عَلَيْكُمَا شُوَاظٌ مِّن نَّارٍ وَنُحَاسٌ فَلَا تَنتَصِرَانِ
35 . Устингиздан ўт-чўғ ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассиз.
download
36
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
36 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
37
فَإِذَا انشَقَّتِ السَّمَاء فَكَانَتْ وَرْدَةً كَالدِّهَانِ
37 . Осмон ёрилиб, қирмизи мойга айланган вақтда...
download
38
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
38 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
39
فَيَوْمَئِذٍ لَّا يُسْأَلُ عَن ذَنبِهِ إِنسٌ وَلَا جَانٌّ
39 . Бас, у кунда инс ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас. (Қиёмат бошлангандан инсдан ҳам, жиндан ҳам гуноҳ қилган-қилмагани ҳақида сўраб ўтирилмайди. Чунки ҳамманинг башарасидан, ҳолатидан унинг ким эканлиги билиниб туради.)
download
40
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
40 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
41
يُعْرَفُ الْمُجْرِمُونَ بِسِيمَاهُمْ فَيُؤْخَذُ بِالنَّوَاصِي وَالْأَقْدَامِ
41 . Жиноятчмлар сиймоларидан билиниб турур. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур.
download
42
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
42 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
43
هَذِهِ جَهَنَّمُ الَّتِي يُكَذِّبُ بِهَا الْمُجْرِمُونَ
43 . Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шу бўлур.
download
44
يَطُوفُونَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ حَمِيمٍ آنٍ
44 . Улар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айланур.
download
45
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
45 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
46
وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ
46 . Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор. (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. «Иккин жаннат»нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари - боғлари орасида сайр қиладилар.)
download
47
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
47 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
48
ذَوَاتَا أَفْنَانٍ
48 . Улар шох-новдалидирлар.
download
49
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
49 . Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
50
فِيهِمَا عَيْنَانِ تَجْرِيَانِ
50 . Икковларида оқувчи икки булоқ бор.
download
51
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
51 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
52
فِيهِمَا مِن كُلِّ فَاكِهَةٍ زَوْجَانِ
52 . Икковларида ҳам мевадан жуфт навлар бор.
download
53
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
53 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
54
مُتَّكِئِينَ عَلَى فُرُشٍ بَطَائِنُهَا مِنْ إِسْتَبْرَقٍ وَجَنَى الْجَنَّتَيْنِ دَانٍ
54 . Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор.
download
55
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
55 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
56
فِيهِنَّ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنسٌ قَبْلَهُمْ وَلَا جَانٌّ
56 . Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган(ҳур)лар бор.
download
57
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
57 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
58
كَأَنَّهُنَّ الْيَاقُوتُ وَالْمَرْجَانُ
58 . У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар.
download
59
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
59 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
60
هَلْ جَزَاء الْإِحْسَانِ إِلَّا الْإِحْسَانُ
60 . Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.
download
61
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
61 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
62
وَمِن دُونِهِمَا جَنَّتَانِ
62 . У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор.
download
63
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
63 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
64
مُدْهَامَّتَانِ
64 . Икковлари ям-яшилдир.
download
65
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
65 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
66
فِيهِمَا عَيْنَانِ نَضَّاخَتَانِ
66 . Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор.
download
67
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
67 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
68
فِيهِمَا فَاكِهَةٌ وَنَخْلٌ وَرُمَّانٌ
68 . Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор.
download
69
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
69 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
70
فِيهِنَّ خَيْرَاتٌ حِسَانٌ
70 . Уларда яхши, гўзаллар бор.
download
71
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
71 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
72
حُورٌ مَّقْصُورَاتٌ فِي الْخِيَامِ
72 . Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор.
download
73
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
73 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
74
لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنسٌ قَبْلَهُمْ وَلَا جَانٌّ
74 . Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган.
download
75
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
75 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
76
مُتَّكِئِينَ عَلَى رَفْرَفٍ خُضْرٍ وَعَبْقَرِيٍّ حِسَانٍ
76 . Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор.
download
77
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
77 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
download
78
تَبَارَكَ اسْمُ رَبِّكَ ذِي الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ
78 . Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббинг исми муборак бўлди.