Қуръони карим, Сура Воқеа - الواقعة

Оятларсортировать по иконкам
download
1
إِذَا وَقَعَتِ الْوَاقِعَةُ
1 . Воқеа воқеъ бўлганда.
download
2
لَيْسَ لِوَقْعَتِهَا كَاذِبَةٌ
2 . Унинг воқеъ бўлишини ёлғон қилувчи (жон) йўқдир.
download
3
خَافِضَةٌ رَّافِعَةٌ
3 . У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир.
download
4
إِذَا رُجَّتِ الْأَرْضُ رَجّاً
4 . Қачонки ер қаттиқ ларзага келганда.
download
5
وَبُسَّتِ الْجِبَالُ بَسّاً
5 . Тоғлар майдаланиб, титилганда.
download
6
فَكَانَتْ هَبَاء مُّنبَثّاً
6 . Бас, улар тарқалган чанг-тўзонга айланганда.
download
7
وَكُنتُمْ أَزْوَاجاً ثَلَاثَةً
7 . Ва сизлар уч тоифа бўлгангда.
download
8
فَأَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ
8 . Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир?!
download
9
وَأَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ
9 . Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
download
10
وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ
10 . Ва пешқадамлар, пешқадамлар.
download
11
أُوْلَئِكَ الْمُقَرَّبُونَ
11 . Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар.
download
12
فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ
12 . Сернеъмат жаннатлардалар.
download
13
ثُلَّةٌ مِّنَ الْأَوَّلِينَ
13 . Аввалгилардан кўпгина жамоатлар.
download
14
وَقَلِيلٌ مِّنَ الْآخِرِينَ
14 . Ва охиргилардан оздирлар.
download
15
عَلَى سُرُرٍ مَّوْضُونَةٍ
15 . Тўқима сўриларидалар.
download
16
مُتَّكِئِينَ عَلَيْهَا مُتَقَابِلِينَ
16 . Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар. (Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан.)
download
17
يَطُوفُ عَلَيْهِمْ وِلْدَانٌ مُّخَلَّدُونَ
17 . Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар.
download
18
بِأَكْوَابٍ وَأَبَارِيقَ وَكَأْسٍ مِّن مَّعِينٍ
18 . Оқар чашма (майи тўлатилган) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.
download
19
لَا يُصَدَّعُونَ عَنْهَا وَلَا يُنزِفُونَ
19 . Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.
download
20
وَفَاكِهَةٍ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ
20 . Ва улар хоҳлаган мевалар билан.
download
21
وَلَحْمِ طَيْرٍ مِّمَّا يَشْتَهُونَ
21 . Иштаҳалари тусаган қуш гўшти билан.
download
22
وَحُورٌ عِينٌ
22 . Яна кўзи гўзал ҳурлар бор.
download
23
كَأَمْثَالِ اللُّؤْلُؤِ الْمَكْنُونِ
23 . Мисоли яширилган дур.
download
24
جَزَاء بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
24 . Булар, қилган амалларнинг мукофотидур.
download
25
لَا يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْواً وَلَا تَأْثِيماً
25 . Улар у ерда беҳуда, гуноҳ сўзларни эшитмаслар.
download
26
إِلَّا قِيلاً سَلَاماً سَلَاماً
26 . Фақат «Салом, Салом» дейилганини (эшитарлар). (Бир-бирларига салом берадилар, уларга фаришталар ҳам салом берадилар. Аллоҳнинг саломи ҳам етказиб турилади.)
download
27
وَأَصْحَابُ الْيَمِينِ مَا أَصْحَابُ الْيَمِينِ
27 . Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир!
download
28
فِي سِدْرٍ مَّخْضُودٍ
28 . Улар тиконсиз сидрзорлардадир. (Сидр-ҳушбўй ҳидли бута бўлиб, араблар уни ҳиди учун яхши кўрар эканлар. Аммо тикани жуда кўп бўларкан.)
download
29
وَطَلْحٍ مَّنضُودٍ
29 . Сермева бананзорлардадир.
download
30
وَظِلٍّ مَّمْدُودٍ
30 . Ва ёйилган соялардадир.
download
31
وَمَاء مَّسْكُوبٍ
31 . Оқар сувлардадир.
download
32
وَفَاكِهَةٍ كَثِيرَةٍ
32 . Сероб мевалардадир.
download
33
لَّا مَقْطُوعَةٍ وَلَا مَمْنُوعَةٍ
33 . Тугамайдиган ва ман қилинмайдиганлардадир.
download
34
وَفُرُشٍ مَّرْفُوعَةٍ
34 . Баланд-баланд кўрпачалардадир.
download
35
إِنَّا أَنشَأْنَاهُنَّ إِنشَاء
35 . Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик.
download
36
فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْكَاراً
36 . Бас, уларни бокиралар қилдик.
download
37
عُرُباً أَتْرَاباً
37 . Тенгдош маҳбубалар қилдик.
download
38
لِّأَصْحَابِ الْيَمِينِ
38 . Ўнг тараф эгалари учун.
download
39
ثُلَّةٌ مِّنَ الْأَوَّلِينَ
39 . Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир.
download
40
وَثُلَّةٌ مِّنَ الْآخِرِينَ
40 . Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир.
download
41
وَأَصْحَابُ الشِّمَالِ مَا أَصْحَابُ الشِّمَالِ
41 . Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
download
42
فِي سَمُومٍ وَحَمِيمٍ
42 . Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар.
download
43
وَظِلٍّ مِّن يَحْمُومٍ
43 . Қоп-қора тутундан бўлган соядадирлар.
download
44
لَّا بَارِدٍ وَلَا كَرِيمٍ
44 . Салқин ҳамэмас, фойдаии ҳам.
download
45
إِنَّهُمْ كَانُوا قَبْلَ ذَلِكَ مُتْرَفِينَ
45 . Албатта улар бундан олдин ҳой-ҳавасга берилганлардан эдилар.
download
46
وَكَانُوا يُصِرُّونَ عَلَى الْحِنثِ الْعَظِيمِ
46 . Ва мудом катта гуноҳ ишлар қилар эдилар.
download
47
وَكَانُوا يَقُولُونَ أَئِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَاباً وَعِظَاماً أَئِنَّا لَمَبْعُوثُونَ
47 . Ва «Биз ўлиб, тупроққа ва суякка айланганимиздан кейин қайта тирилтриламизми?
download
48
أَوَ آبَاؤُنَا الْأَوَّلُونَ
48 . Аввалги оталаримиз ҳам-а?!» дер эдилар.
download
49
قُلْ إِنَّ الْأَوَّلِينَ وَالْآخِرِينَ
49 . Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар .
download
50
لَمَجْمُوعُونَ إِلَى مِيقَاتِ يَوْمٍ مَّعْلُومٍ
50 . Маълум кунга белгиланган вақтда албатта тўпланувчилар».
download
51
ثُمَّ إِنَّكُمْ أَيُّهَا الضَّالُّونَ الْمُكَذِّبُونَ
51 . Сўнгра, сиз эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар!
download
52
لَآكِلُونَ مِن شَجَرٍ مِّن زَقُّومٍ
52 . Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар.
download
53
فَمَالِؤُونَ مِنْهَا الْبُطُونَ
53 . Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар.
download
54
فَشَارِبُونَ عَلَيْهِ مِنَ الْحَمِيمِ
54 . Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар.
download
55
فَشَارِبُونَ شُرْبَ الْهِيمِ
55 . Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар.
download
56
هَذَا نُزُلُهُمْ يَوْمَ الدِّينِ
56 . Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу!
download
57
نَحْنُ خَلَقْنَاكُمْ فَلَوْلَا تُصَدِّقُونَ
57 . Биз сизларни яратганимиз, ишонсаларинг-чи!
download
58
أَفَرَأَيْتُم مَّا تُمْنُونَ
58 . Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а!
download
59
أَأَنتُمْ تَخْلُقُونَهُ أَمْ نَحْنُ الْخَالِقُونَ
59 . Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми?!
download
60
نَحْنُ قَدَّرْنَا بَيْنَكُمُ الْمَوْتَ وَمَا نَحْنُ بِمَسْبُوقِينَ
60 . Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз.
download
61
عَلَى أَن نُّبَدِّلَ أَمْثَالَكُمْ وَنُنشِئَكُمْ فِي مَا لَا تَعْلَمُونَ
61 . Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан.
download
62
وَلَقَدْ عَلِمْتُمُ النَّشْأَةَ الْأُولَى فَلَوْلَا تَذكَّرُونَ
62 . Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишини билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи!
download
63
أَفَرَأَيْتُم مَّا تَحْرُثُونَ
63 . Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а!
download
64
أَأَنتُمْ تَزْرَعُونَهُ أَمْ نَحْنُ الزَّارِعُونَ
64 . Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми?
download
65
لَوْ نَشَاء لَجَعَلْنَاهُ حُطَاماً فَظَلْتُمْ تَفَكَّهُونَ
65 . Агар хоҳласак, Биз уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса надоматда ажабланиб:
download
66
إِنَّا لَمُغْرَمُونَ
66 . «Албатта, биз зиён кўрганлармиз.
download
67
بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ
67 . Балки маҳрум бўлганлармиз», (дейсиз).
download
68
أَفَرَأَيْتُمُ الْمَاء الَّذِي تَشْرَبُونَ
68 . Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а!
download
69
أَأَنتُمْ أَنزَلْتُمُوهُ مِنَ الْمُزْنِ أَمْ نَحْنُ الْمُنزِلُونَ
69 . Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз тушурувчимизми?
download
70
لَوْ نَشَاء جَعَلْنَاهُ أُجَاجاً فَلَوْلَا تَشْكُرُونَ
70 . Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!
download
71
أَفَرَأَيْتُمُ النَّارَ الَّتِي تُورُونَ
71 . Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а!
download
72
أَأَنتُمْ أَنشَأْتُمْ شَجَرَتَهَا أَمْ نَحْنُ الْمُنشِؤُونَ
72 . Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми?
download
73
نَحْنُ جَعَلْنَاهَا تَذْكِرَةً وَمَتَاعاً لِّلْمُقْوِينَ
73 . Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаъат қилиб қўйдик.
download
74
فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ
74 . Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт! (Мазкур неъматларнинг эгасини таниган инсон Улуғ Аллоҳ таолога тасбиҳ айтиб, ибодат қилишга ўтади.)
download
75
فَلَا أُقْسِمُ بِمَوَاقِعِ النُّجُومِ
75 . Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман. («Жойлари» деганимиз - унинг ўрнашган, чиқиш ва ботиш жойлари - буржларидир.)
download
76
وَإِنَّهُ لَقَسَمٌ لَّوْ تَعْلَمُونَ عَظِيمٌ
76 . Албатта, агар билсангиз бу улуғ қасамдир. (Бу ояти карима ўн тўрт асрдан кўпроқ муқаддам нозил бўлганлиги ҳаммага маълум. Ўша пайтда одамлар юлдузлар ҳақида содда тушунчага эга эдилар, уларнинг ҳажми, сони, ҳаракати ҳақида деярли ҳеч нарса билмас эдилар. Фалакиёт илми ривожланиб, улар воситасида очилган жуда кўплаб куллиётлар Қуръон оятларининг улуғлигини тасдиқлади.)
download
77
إِنَّهُ لَقُرْآنٌ كَرِيمٌ
77 . Албатта, у Қуръони каримдир.
download
78
فِي كِتَابٍ مَّكْنُونٍ
78 . У сақланган китобдадир.
download
79
لَّا يَمَسُّهُ إِلَّا الْمُطَهَّرُونَ
79 . Уни фақат покланганларгина ушлайдир.
download
80
تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ الْعَالَمِينَ
80 . У оламларнинг Роббисидан туширилгандир.
download
81
أَفَبِهَذَا الْحَدِيثِ أَنتُم مُّدْهِنُونَ
81 . Бас, сизлар мана шу сўз(Қуръон)га бепарволик қиласизларми?!
download
82
وَتَجْعَلُونَ رِزْقَكُمْ أَنَّكُمْ تُكَذِّبُونَ
82 . Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми?! (Яъни, иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга ишонмасликни ўз насибангиз қилиб оласизларми?)
download
83
فَلَوْلَا إِذَا بَلَغَتِ الْحُلْقُومَ
83 . Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?!
download
84
وَأَنتُمْ حِينَئِذٍ تَنظُرُونَ
84 . Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар.
download
85
وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنكُمْ وَلَكِن لَّا تُبْصِرُونَ
85 . Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар. (Яъни, Аллоҳнинг Ўз бандасига қанчалар яқинлигини англамайсизлар. Ўлаётган одамга Аллоҳ таоло унинг устида турган қариндошидан кўра яқинроқ бўлади.)
download
86
فَلَوْلَا إِن كُنتُمْ غَيْرَ مَدِينِينَ
86 . Агар сиз ҳисоб бермас бўлсангиз.
download
87
تَرْجِعُونَهَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ
87 . У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи! Агар ростгўй бўлсангиз!
download
88
فَأَمَّا إِن كَانَ مِنَ الْمُقَرَّبِينَ
88 . Агар, у муқарраблардан бўлса.
download
89
فَرَوْحٌ وَرَيْحَانٌ وَجَنَّةُ نَعِيمٍ
89 . Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир.
download
90
وَأَمَّا إِن كَانَ مِنَ أَصْحَابِ الْيَمِينِ
90 . Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса.
download
91
فَسَلَامٌ لَّكَ مِنْ أَصْحَابِ الْيَمِينِ
91 . Бас, «Сенга ўнг тараф эгаларидан Салом»дир.
download
92
وَأَمَّا إِن كَانَ مِنَ الْمُكَذِّبِينَ الضَّالِّينَ
92 . Ва агар ёлғонга чиқарувчилардан, гумроҳлардан бўлса.
download
93
فَنُزُلٌ مِّنْ حَمِيمٍ
93 . Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфатдир.
download
94
وَتَصْلِيَةُ جَحِيمٍ
94 . Ва дўзахга киришдир.
download
95
إِنَّ هَذَا لَهُوَ حَقُّ الْيَقِينِ
95 . Албатта,ушбуочиқ-ойдин ҳақиқатдир.
download
96
فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ
96 . Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт!