Қуръони карим, Сура Қалам - القلم

Оятларсортировать по иконкам
download
1
ن وَالْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ
1 . Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам. (Оятда қасам қалам билан чекланмади, балки Аллоҳ сатрларга ёзилажак нарсалар билан ҳам қасам ичди. Бизнинг замонамизда қаламдан бошқа ёзув қўлланмалари ҳам чиқди. Қалам ва ёзиш билан қасам ичилиши мусулмонлар учун ўқиш-ёзиш, илм-маърифатга катта эътибор беришга чақириқдур.)
download
2
مَا أَنتَ بِنِعْمَةِ رَبِّكَ بِمَجْنُونٍ
2 . Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан.
download
3
وَإِنَّ لَكَ لَأَجْراً غَيْرَ مَمْنُونٍ
3 . Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур.
download
4
وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ
4 . Ва албатта, сен улкан хулқдасан.
download
5
فَسَتُبْصِرُ وَيُبْصِرُونَ
5 . Бас, тезда кўрурсан ва улар ҳам кўрурлар.
download
6
بِأَييِّكُمُ الْمَفْتُونُ
6 . Сизлардан кимда жунунлик борлигини.
download
7
إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ
7 . Албатта, Роббинг Ўзи, ким Унинг йўлидан адашганини билувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур.
download
8
فَلَا تُطِعِ الْمُكَذِّبِينَ
8 . Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма.
download
9
وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ
9 . Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиларлар.
download
10
وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍ مَّهِينٍ
10 . Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга.
download
11
هَمَّازٍ مَّشَّاء بِنَمِيمٍ
11 . Кишиларни айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига.
download
12
مَنَّاعٍ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ
12 . яхшиликни ман қилувчи, тажавузкор, сергуноҳга.
download
13
عُتُلٍّ بَعْدَ ذَلِكَ زَنِيمٍ
13 . Қўпол, ундан сўнг отасининг таъйини йўққа.
download
14
أَن كَانَ ذَا مَالٍ وَبَنِينَ
14 . Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан.
download
15
إِذَا تُتْلَى عَلَيْهِ آيَاتُنَا قَالَ أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ
15 . Бизнинг оятларимиз Унгаўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, деганга.
download
16
سَنَسِمُهُ عَلَى الْخُرْطُومِ
16 . Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз.
download
17
إِنَّا بَلَوْنَاهُمْ كَمَا بَلَوْنَا أَصْحَابَ الْجَنَّةِ إِذْ أَقْسَمُوا لَيَصْرِمُنَّهَا مُصْبِحِينَ
17 . Албатта, Биз уларини боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгада териб оламиз, деб қасам ичдилар.
download
18
وَلَا يَسْتَثْنُونَ
18 . Ва истисно қилмадилар.
download
19
فَطَافَ عَلَيْهَا طَائِفٌ مِّن رَّبِّكَ وَهُمْ نَائِمُونَ
19 . Улар ухлаб ётганда, боғ устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди.
download
20
فَأَصْبَحَتْ كَالصَّرِيمِ
20 . Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди.
download
21
فَتَنَادَوا مُصْبِحِينَ
21 . Улар, тонг-саҳарда бир-бирларини чақирдилар:
download
22
أَنِ اغْدُوا عَلَى حَرْثِكُمْ إِن كُنتُمْ صَارِمِينَ
22 . «Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг», деб.
download
23
فَانطَلَقُوا وَهُمْ يَتَخَافَتُونَ
23 . Бас, паст овозла гаплашиб, юриб кетдилар.
download
24
أَن لَّا يَدْخُلَنَّهَا الْيَوْمَ عَلَيْكُم مِّسْكِينٌ
24 . «Бугун сиз борингизда у боғга мискин кира кўрмасин», деб.
download
25
وَغَدَوْا عَلَى حَرْدٍ قَادِرِينَ
25 . Ва эрталабда қасдла, ўзларини қодир сезиб, бордилар.
download
26
فَلَمَّا رَأَوْهَا قَالُوا إِنَّا لَضَالُّونَ
26 . Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар.
download
27
بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ
27 . Балки биз маҳрум бўлгандиримиз, дедилар.
download
28
قَالَ أَوْسَطُهُمْ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ لَوْلَا تُسَبِّحُونَ
28 . Уларнинг энг яхши ва адолатлиси, «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим?!», деди.
download
29
قَالُوا سُبْحَانَ رَبِّنَا إِنَّا كُنَّا ظَالِمِينَ
29 . Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта биз золимлардан эдик, дедилар.
download
30
فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ يَتَلَاوَمُونَ
30 . Бас, баъзилари баъзиларни маломат қила бошладилар.
download
31
قَالُوا يَا وَيْلَنَا إِنَّا كُنَّا طَاغِينَ
31 . Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз.
download
32
عَسَى رَبُّنَا أَن يُبْدِلَنَا خَيْراً مِّنْهَا إِنَّا إِلَى رَبِّنَا رَاغِبُونَ
32 . Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар.
download
33
كَذَلِكَ الْعَذَابُ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَكْبَرُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ
33 . Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта охират азоби бундан катта бўладир.
download
34
إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّاتِ النَّعِيمِ
34 . Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур.
download
35
أَفَنَجْعَلُ الْمُسْلِمِينَ كَالْمُجْرِمِينَ
35 . Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик?!
download
36
مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ
36 . Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?!
download
37
أَمْ لَكُمْ كِتَابٌ فِيهِ تَدْرُسُونَ
37 . Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми?
download
38
إِنَّ لَكُمْ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ
38 . Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?!
download
39
أَمْ لَكُمْ أَيْمَانٌ عَلَيْنَا بَالِغَةٌ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ إِنَّ لَكُمْ لَمَا تَحْكُمُونَ
39 . Ёки сизларга Бизнинг қиёмат кунигача етадиган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз шу бўлади, дейилганми?!
download
40
سَلْهُم أَيُّهُم بِذَلِكَ زَعِيمٌ
40 . Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан?
download
41
أَمْ لَهُمْ شُرَكَاء فَلْيَأْتُوا بِشُرَكَائِهِمْ إِن كَانُوا صَادِقِينَ
41 . Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар.
download
42
يَوْمَ يُكْشَفُ عَن سَاقٍ وَيُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ
42 . Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар. (Бу, қиёмат кунидир. Оғир ҳолатда қолиб қочишга уринган одам ҳалақит бермасин, деб иштонини шимариб, болдирини очиб олади.
download
43
خَاشِعَةً أَبْصَارُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ وَقَدْ كَانُوا يُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ وَهُمْ سَالِمُونَ
43 . Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар.
download
44
فَذَرْنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَذَا الْحَدِيثِ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ
44 . Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз.
download
45
وَأُمْلِي لَهُمْ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ
45 . Ва уларга муҳлат бераман, албатта, Менинг ҳийлам метиндир.
download
46
أَمْ تَسْأَلُهُمْ أَجْراً فَهُم مِّن مَّغْرَمٍ مُّثْقَلُونَ
46 . Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсану, улар қарзга ботиб қолдиларми?
download
47
أَمْ عِندَهُمُ الْغَيْبُ فَهُمْ يَكْتُبُونَ
47 . Ёки ҳузурларида ғойиб илми бору, улар ёзиб оладиларми?
download
48
فَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ الْحُوتِ إِذْ نَادَى وَهُوَ مَكْظُومٌ
48 . Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама.
download
49
لَوْلَا أَن تَدَارَكَهُ نِعْمَةٌ مِّن رَّبِّهِ لَنُبِذَ بِالْعَرَاء وَهُوَ مَذْمُومٌ
49 . Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди.
download
50
فَاجْتَبَاهُ رَبُّهُ فَجَعَلَهُ مِنَ الصَّالِحِينَ
50 . Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди.
download
51
وَإِن يَكَادُ الَّذِينَ كَفَرُوا لَيُزْلِقُونَكَ بِأَبْصَارِهِمْ لَمَّا سَمِعُوا الذِّكْرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُ لَمَجْنُونٌ
51 . Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар.
download
52
وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِّلْعَالَمِينَ
52 . Ҳолбуки, у бутун одамларга эслатмадан ўзга нарса эмас.