Қуръони карим, Сура Ҳааққаҳ - الحاقة

Оятларсортировать по иконкам
download
1
الْحَاقَّةُ
1 . Ал-Ҳааққаҳ.
download
2
مَا الْحَاقَّةُ
2 . Ал-Ҳааққаҳ нима ўзи?!
download
3
وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْحَاقَّةُ
3 . Ал-Ҳааққаҳ нималигини сенга нима билдирди?!
download
4
كَذَّبَتْ ثَمُودُ وَعَادٌ بِالْقَارِعَةِ
4 . Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди. («Қориъа» ҳам қиёматнинг номларидан бири, шиддат билан эшик қоқиб келувчи маъносини англатади.)
download
5
فَأَمَّا ثَمُودُ فَأُهْلِكُوا بِالطَّاغِيَةِ
5 . Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди. («Ҳаддан ошувчи»дан мурод қаттиқ чақмоқдир.)
download
6
وَأَمَّا عَادٌ فَأُهْلِكُوا بِرِيحٍ صَرْصَرٍ عَاتِيَةٍ
6 . Ва аммо Од қаттиқ (совуқ) шамол билан ҳалок қилиндилар.
download
7
سَخَّرَهَا عَلَيْهِمْ سَبْعَ لَيَالٍ وَثَمَانِيَةَ أَيَّامٍ حُسُوماً فَتَرَى الْقَوْمَ فِيهَا صَرْعَى كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ خَاوِيَةٍ
7 . У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз бетўхтов эстириб қўйди. Бас, қавмни у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар.
download
8
فَهَلْ تَرَى لَهُم مِّن بَاقِيَةٍ
8 . Бас, сен улардан бирортасини боқий қолганини кўрасанми?
download
9
وَجَاء فِرْعَوْنُ وَمَن قَبْلَهُ وَالْمُؤْتَفِكَاتُ بِالْخَاطِئَةِ
9 . Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганлар хато қилдилар.
download
10
فَعَصَوْا رَسُولَ رَبِّهِمْ فَأَخَذَهُمْ أَخْذَةً رَّابِيَةً
10 . Бас, улар Роббиларининг Расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутишлик билан тутди.
download
11
إِنَّا لَمَّا طَغَى الْمَاء حَمَلْنَاكُمْ فِي الْجَارِيَةِ
11 . Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз.
download
12
لِنَجْعَلَهَا لَكُمْ تَذْكِرَةً وَتَعِيَهَا أُذُنٌ وَاعِيَةٌ
12 . Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун. (Бўлиб ўтган қисса ва ҳодисалар ҳамма учун ўрнак, эслатма, ваъз-насиҳат бўлиши керак.)
download
13
فَإِذَا نُفِخَ فِي الصُّورِ نَفْخَةٌ وَاحِدَةٌ
13 . Қачонки дудга биргина пуфлашла пуфланса...
download
14
وَحُمِلَتِ الْأَرْضُ وَالْجِبَالُ فَدُكَّتَا دَكَّةً وَاحِدَةً
14 . Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир мартагина силкитилса...
download
15
فَيَوْمَئِذٍ وَقَعَتِ الْوَاقِعَةُ
15 . Бас, ўша кунда, воқеа воқеъ бўлибдир.
download
16
وَانشَقَّتِ السَّمَاء فَهِيَ يَوْمَئِذٍ وَاهِيَةٌ
16 . Ва осмон парчаланса, бас, ўша кунда, у (осмон) беҳолдир.
download
17
وَالْمَلَكُ عَلَى أَرْجَائِهَا وَيَحْمِلُ عَرْشَ رَبِّكَ فَوْقَهُمْ يَوْمَئِذٍ ثَمَانِيَةٌ
17 . Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир. (Аллоҳнинг аршини саккизта ёки саккиз турли фаришталар кўтариб турадилар. Арш ўзида иззат, султон ва моликлик маъноларини англатади. Башарият Аршнинг исмини билади, унинг ҳақиқатини Аллоҳнинг Ўзи билади.)
download
18
يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَى مِنكُمْ خَافِيَةٌ
18 . Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир.
download
19
فَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ فَيَقُولُ هَاؤُمُ اقْرَؤُوا كِتَابِيهْ
19 . Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар...
download
20
إِنِّي ظَنَنتُ أَنِّي مُلَاقٍ حِسَابِيهْ
20 . Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир.
download
21
فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ
21 . Бас, у розилик ҳаётидадир.
download
22
فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ
22 . Олий жаннатдадир.
download
23
قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ
23 . Унинг мевалари яқиндир.
download
24
كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئاً بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِي الْأَيَّامِ الْخَالِيَةِ
24 . Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин.
download
25
وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِشِمَالِهِ فَيَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُوتَ كِتَابِيهْ
25 . Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди.
download
26
وَلَمْ أَدْرِ مَا حِسَابِيهْ
26 . Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эди.
download
27
يَا لَيْتَهَا كَانَتِ الْقَاضِيَةَ
27 . Қани (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди.
download
28
مَا أَغْنَى عَنِّي مَالِيهْ
28 . Молу мулким мени сақлаб қола олмади.
download
29
هَلَكَ عَنِّي سُلْطَانِيهْ
29 . Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди, дейдир. (Мулку султоним, мансабу обрўйим, насабу хасабим ҳамма ҳаммаси ҳалок бўлди.)
download
30
خُذُوهُ فَغُلُّوهُ
30 . Тутинглар уни ва кишанланглар уни!!!
download
31
ثُمَّ الْجَحِيمَ صَلُّوهُ
31 . Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни!!!
download
32
ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعاً فَاسْلُكُوهُ
32 . Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!
download
33
إِنَّهُ كَانَ لَا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ
33 . Чунки у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди.
download
34
وَلَا يَحُضُّ عَلَى طَعَامِ الْمِسْكِينِ
34 . Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди. (Мискинларга таом беришга қизиқтирмаслик шунчаликка олиб келса, имкони бўлса туриб уларга таом бермаслик қанчалик гуноҳ экан–буни китобхоннинг ўзи фаҳмлайверсин.)
download
35
فَلَيْسَ لَهُ الْيَوْمَ هَاهُنَا حَمِيمٌ
35 . Бас, бугунги кунда унга бу ерда бирон чин дўст йўқ.
download
36
وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنْ غِسْلِينٍ
36 . Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ.
download
37
لَا يَأْكُلُهُ إِلَّا الْخَاطِؤُونَ
37 . У(таом)ни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас.
download
38
فَلَا أُقْسِمُ بِمَا تُبْصِرُونَ
38 . Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман.
download
39
وَمَا لَا تُبْصِرُونَ
39 . Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам.
download
40
إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ
40 . Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир. (Қуръони Каримни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилиши У зот (с.а.в) у каломни тиловат қилувчи ва кишиларга етказувчи эканлигидандир.)
download
41
وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَاعِرٍ قَلِيلاً مَا تُؤْمِنُونَ
41 . Ва у шоирнинг сўзи эмас. Сизлар жуда оз ишонасизлар.
download
42
وَلَا بِقَوْلِ كَاهِنٍ قَلِيلاً مَا تَذَكَّرُونَ
42 . Ва фолбиннинг ҳам сўзи эмас. Сизлар жуда оз эсларсизлар.
download
43
تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ الْعَالَمِينَ
43 . Оламлар Роббисидан туширилгандир.
download
44
وَلَوْ تَقَوَّلَ عَلَيْنَا بَعْضَ الْأَقَاوِيلِ
44 . Ва агар у Бизнинг (номимиздан) баъзи ёлғон сўзларни тўқиса.
download
45
لَأَخَذْنَا مِنْهُ بِالْيَمِينِ
45 . Албатта, Биз уни қудрат билан тутармиз.
download
46
ثُمَّ لَقَطَعْنَا مِنْهُ الْوَتِينَ
46 . Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесармиз.
download
47
فَمَا مِنكُم مِّنْ أَحَدٍ عَنْهُ حَاجِزِينَ
47 . Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қола олмас.
download
48
وَإِنَّهُ لَتَذْكِرَةٌ لِّلْمُتَّقِينَ
48 . Ва, албатта, у(Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир.
download
49
وَإِنَّا لَنَعْلَمُ أَنَّ مِنكُم مُّكَذِّبِينَ
49 . Ва, албата, Биз сизларнинг ичингизда ёлғонга чиқарувчилар борлигини билиб турамиз.
download
50
وَإِنَّهُ لَحَسْرَةٌ عَلَى الْكَافِرِينَ
50 . Ва албатта у кофирлар учун ҳасратдир.
download
51
وَإِنَّهُ لَحَقُّ الْيَقِينِ
51 . Ва албатта у шубҳасиз ҳақиқатдир.
download
52
فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ
52 . Бас, улуғ Роббингнинг исмини поклаб ёд эт.