Қуръони карим, Сура Маъориж - المعارج

Оятларсортировать по иконкам
download
1
سَأَلَ سَائِلٌ بِعَذَابٍ وَاقِعٍ
1 . Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради.
download
2
لِّلْكَافِرينَ لَيْسَ لَهُ دَافِعٌ
2 . Кофирлар устига. У(азоб)ни даф қилувчи йўқдир.
download
3
مِّنَ اللَّهِ ذِي الْمَعَارِجِ
3 . У маъорижлар эгаси Аллоҳдандир.
download
4
تَعْرُجُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ إِلَيْهِ فِي يَوْمٍ كَانَ مِقْدَارُهُ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ
4 . Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир.
download
5
فَاصْبِرْ صَبْراً جَمِيلاً
5 . Бас, чиройли сабр қил.
download
6
إِنَّهُمْ يَرَوْنَهُ بَعِيداً
6 . Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.
download
7
وَنَرَاهُ قَرِيباً
7 . Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз.
download
8
يَوْمَ تَكُونُ السَّمَاء كَالْمُهْلِ
8 . У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир.
download
9
وَتَكُونُ الْجِبَالُ كَالْعِهْنِ
9 . Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир.
download
10
وَلَا يَسْأَلُ حَمِيمٌ حَمِيماً
10 . Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир.
download
11
يُبَصَّرُونَهُمْ يَوَدُّ الْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِي مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍ بِبَنِيهِ
11 . Уларни кўриб турурлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам.
download
12
وَصَاحِبَتِهِ وَأَخِيهِ
12 . Хотинини ва ака-укасини ҳам,
download
13
وَفَصِيلَتِهِ الَّتِي تُؤْويهِ
13 . Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам.
download
14
وَمَن فِي الْأَرْضِ جَمِيعاً ثُمَّ يُنجِيهِ
14 . Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни, сўнгра ўзи нажот топишни истайдир.
download
15
كَلَّا إِنَّهَا لَظَى
15 . Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир.
download
16
نَزَّاعَةً لِّلشَّوَى
16 . Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.)
download
17
تَدْعُو مَنْ أَدْبَرَ وَتَوَلَّى
17 . У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни.
download
18
وَجَمَعَ فَأَوْعَى
18 . Ва (молни) йиғиб беркитганни.
download
19
إِنَّ الْإِنسَانَ خُلِقَ هَلُوعاً
19 . Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. («Ҳалуъ» сўзи ҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради.)
download
20
إِذَا مَسَّهُ الشَّرُّ جَزُوعاً
20 . Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир.
download
21
وَإِذَا مَسَّهُ الْخَيْرُ مَنُوعاً
21 . Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир.
download
22
إِلَّا الْمُصَلِّينَ
22 . Магара намоз ўқувчиларгина мустаснодир.
download
23
الَّذِينَ هُمْ عَلَى صَلَاتِهِمْ دَائِمُونَ
23 . Улар намозларида доим бўладиганлардир.
download
24
وَالَّذِينَ فِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ مَّعْلُومٌ
24 . Уларнинг молу мулкларида мвълум ҳақ бордир.
download
25
لِّلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ
25 . Сўровчи ва бечоралар учундир.
download
26
وَالَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوْمِ الدِّينِ
26 . Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир.
download
27
وَالَّذِينَ هُم مِّنْ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشْفِقُونَ
27 . Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир.
download
28
إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمْ غَيْرُ مَأْمُونٍ
28 . Албатта Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир.
download
29
وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ
29 . Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир.
download
30
إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ
30 . Магарам ўз хотинлари ёки ўз мулки бўлганлар мустаснодир. Албатта улар бунга маломат қилинмайдир.
download
31
فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاء ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ
31 . Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир.
download
32
وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَ
32 . Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир.
download
33
وَالَّذِينَ هُم بِشَهَادَاتِهِمْ قَائِمُونَ
33 . Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир.
download
34
وَالَّذِينَ هُمْ عَلَى صَلَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ
34 . Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир.
download
35
أُوْلَئِكَ فِي جَنَّاتٍ مُّكْرَمُونَ
35 . Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир.
download
36
فَمَالِ الَّذِينَ كَفَرُوا قِبَلَكَ مُهْطِعِينَ
36 . Куфр келтирганларга нима бўлдики, бўйинларини чўзиб сен томон шошмоқдалар?!
download
37
عَنِ الْيَمِينِ وَعَنِ الشِّمَالِ عِزِينَ
37 . Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар?! (Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръон тиловат қилганларида мушриклар шошилиб келиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришар ва кўз узмай тикилиб туришар эдилар.)
download
38
أَيَطْمَعُ كُلُّ امْرِئٍ مِّنْهُمْ أَن يُدْخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍ
38 . Улардан ҳар бир киши наъим жаннатга киритилишни тамаъ қиладими?
download
39
كَلَّا إِنَّا خَلَقْنَاهُم مِّمَّا يَعْلَمُونَ
39 . Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз.
download
40
فَلَا أُقْسِمُ بِرَبِّ الْمَشَارِقِ وَالْمَغَارِبِ إِنَّا لَقَادِرُونَ
40 . Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз.
download
41
عَلَى أَن نُّبَدِّلَ خَيْراً مِّنْهُمْ وَمَا نَحْنُ بِمَسْبُوقِينَ
41 . Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга қодирмиз ва Биз бу ишни қилишдан ожиз эмасмиз.
download
42
فَذَرْهُمْ يَخُوضُوا وَيَلْعَبُوا حَتَّى يُلَاقُوا يَوْمَهُمُ الَّذِي يُوعَدُونَ
42 . Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича хоҳлаганларига шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар.
download
43
يَوْمَ يَخْرُجُونَ مِنَ الْأَجْدَاثِ سِرَاعاً كَأَنَّهُمْ إِلَى نُصُبٍ يُوفِضُونَ
43 . У кунда худди санамлар (ибодатига) шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар.
download
44
خَاشِعَةً أَبْصَارُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ ذَلِكَ الْيَوْمُ الَّذِي كَانُوا يُوعَدُونَ
44 . Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша-уларга ваъда қилинган кундир. (Қиёматни инкор этувчиларга бундан ортиқ таҳдид бўлмаса керак!)