Қуръони карим, Сура Нуҳ - نوح

Оятларсортировать по иконкам
download
1
إِنَّا أَرْسَلْنَا نُوحاً إِلَى قَوْمِهِ أَنْ أَنذِرْ قَوْمَكَ مِن قَبْلِ أَن يَأْتِيَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
1 . Биз Нуҳни ўз қавмига, қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантиргин деб, Пайғамбар қилиб юбордик.
download
2
قَالَ يَا قَوْمِ إِنِّي لَكُمْ نَذِيرٌ مُّبِينٌ
2 . У: «Эй қавмим, албатта мен сиз учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
download
3
أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاتَّقُوهُ وَأَطِيعُونِ
3 . Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар.
download
4
يَغْفِرْ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمْ وَيُؤَخِّرْكُمْ إِلَى أَجَلٍ مُّسَمًّى إِنَّ أَجَلَ اللَّهِ إِذَا جَاء لَا يُؤَخَّرُ لَوْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
4 . У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизни белгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажали орқага сурилмайдир», деди. (Бу оятда зикр қилинган, гуноҳларниг кечирилиши ва белгиланган муддатгача яшаб қолиш, аввалги оятда шарт қилинган Аллоҳга ибодат қилиш, унга тақво қилиш ва Пайғамбарга итоат қилиш ишалри бўлсагина вужудга келади.)
download
5
قَالَ رَبِّ إِنِّي دَعَوْتُ قَوْمِي لَيْلاً وَنَهَاراً
5 . У: «Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим.
download
6
فَلَمْ يَزِدْهُمْ دُعَائِي إِلَّا فِرَاراً
6 . Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқа нарсани зиёда қилмади.
download
7
وَإِنِّي كُلَّمَا دَعَوْتُهُمْ لِتَغْفِرَ لَهُمْ جَعَلُوا أَصَابِعَهُمْ فِي آذَانِهِمْ وَاسْتَغْشَوْا ثِيَابَهُمْ وَأَصَرُّوا وَاسْتَكْبَرُوا اسْتِكْبَاراً
7 . Ва алабатта қачонки мен уларни сенинг мағфират қилишинг учун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиб олдилар ва (кофирликда) собит бўлдилар ва ниҳоятда улкан такаббурлик қилдилар.
download
8
ثُمَّ إِنِّي دَعَوْتُهُمْ جِهَاراً
8 . Сўнгра, албатта мен уларни очиқ даъват қилдим.
download
9
ثُمَّ إِنِّي أَعْلَنتُ لَهُمْ وَأَسْرَرْتُ لَهُمْ إِسْرَاراً
9 . Сўнгра, албатта мен уларга эълон ва сиррий (даъват) қилдим.
download
10
فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّاراً
10 . Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим.
download
11
يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَاراً
11 . У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир.
download
12
وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَاراً
12 . Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анқорларни берадир.
download
13
مَّا لَكُمْ لَا تَرْجُونَ لِلَّهِ وَقَاراً
13 . Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг азаматини ўйлаб кўрмайсизлар?
download
14
وَقَدْ خَلَقَكُمْ أَطْوَاراً
14 . Ҳолбуки, у сизларни ҳолатма-ҳолат яратди.
download
15
أَلَمْ تَرَوْا كَيْفَ خَلَقَ اللَّهُ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ طِبَاقاً
15 . Аллоҳ еттти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми?
download
16
وَجَعَلَ الْقَمَرَ فِيهِنَّ نُوراً وَجَعَلَ الشَّمْسَ سِرَاجاً
16 . Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми?
download
17
وَاللَّهُ أَنبَتَكُم مِّنَ الْأَرْضِ نَبَاتاً
17 . Ва Аллоҳ сизларни ердан ўстириб чиқарадир.
download
18
ثُمَّ يُعِيدُكُمْ فِيهَا وَيُخْرِجُكُمْ إِخْرَاجاً
18 . Сўнгра сизларни унга қайтариб, яна чиқарадир.
download
19
وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ بِسَاطاً
19 . Ва Аллоҳ сизларга ерни гиламдек тўшаб қўйди.
download
20
لِتَسْلُكُوا مِنْهَا سُبُلاً فِجَاجاً
20 . Унда сиз кенг йўллардан юришингиз учун», деб айтдим.
download
21
قَالَ نُوحٌ رَّبِّ إِنَّهُمْ عَصَوْنِي وَاتَّبَعُوا مَن لَّمْ يَزِدْهُ مَالُهُ وَوَلَدُهُ إِلَّا خَسَاراً
21 . Нуҳ: «Эй Роббим, албатта улар менга исён қилдилар ва моли, бола-чақаси хусрондан бошқани зиёда қилмаганга эргашдилар.
download
22
وَمَكَرُوا مَكْراً كُبَّاراً
22 . Ва ниҳоятда улкан макр қилдилар.
download
23
وَقَالُوا لَا تَذَرُنَّ آلِهَتَكُمْ وَلَا تَذَرُنَّ وَدّاً وَلَا سُوَاعاً وَلَا يَغُوثَ وَيَعُوقَ وَنَسْراً
23 . Ва улар: «Олиҳаларингизни ҳеч тарк қилманглар ва албатта Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг», дедилар. (Шайтон васвасаси туфайли кишилар ҳайкалларга сиғинишининг баёни ушбу оятда нозил қилингандир.)
download
24
وَقَدْ أَضَلُّوا كَثِيراً وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا ضَلَالاً
24 . Дарҳақиқат улар кўпларини адаштирдилар ва сен золимларга залолатдан бошқани зиёда қилма», деди. (Кўриниб турибдики, Нуҳ алайҳиссаломнинг бу дуолари ниҳоятда аламли дуо. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмларига қилган ушбу дуоибандни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотга сенинг қавмингдан ҳозир иймонга келганларидан ўзгаси зинҳор иймонга келмас, деб хабар берганидан сўнг, уларнинг иймонларидан ноумид бўлиб туриб қолганлар.)
download
25
مِمَّا خَطِيئَاتِهِمْ أُغْرِقُوا فَأُدْخِلُوا نَاراً فَلَمْ يَجِدُوا لَهُم مِّن دُونِ اللَّهِ أَنصَاراً
25 . Улар хатолари туфайли ғарқ қилиндилар, бас, дўзахга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар.
download
26
وَقَالَ نُوحٌ رَّبِّ لَا تَذَرْ عَلَى الْأَرْضِ مِنَ الْكَافِرِينَ دَيَّاراً
26 . Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин.
download
27
إِنَّكَ إِن تَذَرْهُمْ يُضِلُّوا عِبَادَكَ وَلَا يَلِدُوا إِلَّا فَاجِراً كَفَّاراً
27 . Албатта сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар.
download
28
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَن دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِناً وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَاراً
28 . Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларга ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилмагин», деди. (Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло кофирларни битта ҳам қўймай ҳалок қилди. Чунки улар инсоният баданига тушган қорасон касалидек эдилар. Уларни кесиб ташламаса бўлмас эди.)