Қуръони карим, Сура Муззаммил - المزّمِّل

Оятларсортировать по иконкам
download
1
يَا أَيُّهَا الْمُزَّمِّلُ
1 . Эй ўраниб ётувчи!
download
2
قُمِ اللَّيْلَ إِلَّا قَلِيلاً
2 . Кечани озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ!
download
3
نِصْفَهُ أَوِ انقُصْ مِنْهُ قَلِيلاً
3 . Ярмини ёки ундан бир оз қисқароғини.
download
4
أَوْ زِدْ عَلَيْهِ وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلاً
4 . Ёки у(ярим)га яна қўш ва Қуръонни тартил билан тиловат қил. (Қуръонни тартил билан ўқиш деб уни дона-дона қилиб, ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариб, оятларини алоҳида-алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ўқишга айтилади.)
download
5
إِنَّا سَنُلْقِي عَلَيْكَ قَوْلاً ثَقِيلاً
5 . Албатта, Биз устингга оғир сўзни ташлармиз.
download
6
إِنَّ نَاشِئَةَ اللَّيْلِ هِيَ أَشَدُّ وَطْءاً وَأَقْوَمُ قِيلاً
6 . Албатта, кечасиги ибодат кўпроқ мувофиқ келадир ва қироати тўғрироқ бўладир.
download
7
إِنَّ لَكَ فِي اَلنَّهَارِ سَبْحاً طَوِيلاً
7 . Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор.
download
8
وَاذْكُرِ اسْمَ رَبِّكَ وَتَبَتَّلْ إِلَيْهِ تَبْتِيلاً
8 . Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ.
download
9
رَبُّ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ فَاتَّخِذْهُ وَكِيلاً
9 . У машриқу мағрибнинг Роббисидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил тут.
download
10
وَاصْبِرْ عَلَى مَا يَقُولُونَ وَاهْجُرْهُمْ هَجْراً جَمِيلاً
10 . Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлашла, четлаб тур.
download
11
وَذَرْنِي وَالْمُكَذِّبِينَ أُولِي النَّعْمَةِ وَمَهِّلْهُمْ قَلِيلاً
11 . Аҳли неъмат бўлган, ёлғонга чиқарувчиларни Ўзимга қўйиб қўй ва уларга озгина муҳлат бер.
download
12
إِنَّ لَدَيْنَا أَنكَالاً وَجَحِيماً
12 . Албатта, Бизда оғир кишанлар ва жаҳаннам бор.
download
13
وَطَعَاماً ذَا غُصَّةٍ وَعَذَاباً أَلِيماً
13 . Ва (томоққа) тиқиладиган таом ва аламли азоб бор.
download
14
يَوْمَ تَرْجُفُ الْأَرْضُ وَالْجِبَالُ وَكَانَتِ الْجِبَالُ كَثِيباً مَّهِيلاً
14 . Бир кундаки, унда еру тоғлар ларзага келадир ва тоғлар оқувчи қумтепаларга айланадир.
download
15
إِنَّا أَرْسَلْنَا إِلَيْكُمْ رَسُولاً شَاهِداً عَلَيْكُمْ كَمَا أَرْسَلْنَا إِلَى فِرْعَوْنَ رَسُولاً
15 . Албатта, Биз сизларга, худди Фиръавнга Расул юборганимиздек, сиз ҳақингизда гувоҳлик берувчи Расулни юбордик.
download
16
فَعَصَى فِرْعَوْنُ الرَّسُولَ فَأَخَذْنَاهُ أَخْذاً وَبِيلاً
16 . Бас, Фиръавн Расулга осий бўлди ва Биз уни шиддатли азоб билан тутдик.
download
17
فَكَيْفَ تَتَّقُونَ إِن كَفَرْتُمْ يَوْماً يَجْعَلُ الْوِلْدَانَ شِيباً
17 . Агар кофир бўлсангиз, болаларнинг сочини оқартиб юборадиган кундан қандай сақланасиз?! («болаларнинг сочини оқартиб юборадиган кун»–қиёмат куни экани ҳаммага маълум.)
download
18
السَّمَاء مُنفَطِرٌ بِهِ كَانَ وَعْدُهُ مَفْعُولاً
18 . Унда осмон парчаланувчидир, У зотнинг ваъдаси амалга ошадир.
download
19
إِنَّ هَذِهِ تَذْكِرَةٌ فَمَن شَاء اتَّخَذَ إِلَى رَبِّهِ سَبِيلاً
19 . Албатта, булар эслатмадир, Ким хоҳласа, ўз Робиси томон йўл оладир.
download
20
إِنَّ رَبَّكَ يَعْلَمُ أَنَّكَ تَقُومُ أَدْنَى مِن ثُلُثَيِ اللَّيْلِ وَنِصْفَهُ وَثُلُثَهُ وَطَائِفَةٌ مِّنَ الَّذِينَ مَعَكَ وَاللَّهُ يُقَدِّرُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ عَلِمَ أَن لَّن تُحْصُوهُ فَتَابَ عَلَيْكُمْ فَاقْرَؤُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآنِ عَلِمَ أَن سَيَكُونُ مِنكُم مَّرْضَى وَآخَرُونَ يَضْرِبُونَ فِي الْأَرْضِ يَبْتَغُونَ مِن فَضْلِ اللَّهِ وَآخَرُونَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَاقْرَؤُوا مَا تَيَسَّرَ مِنْهُ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضاً حَسَناً وَمَا تُقَدِّمُوا لِأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللَّهِ هُوَ خَيْراً وَأَعْظَمَ أَجْراً وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
20 . Албатта, Роббинг сени кечанинг учдан биридан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни ва сен билан бирга бўлганлардан ҳам бир тоифа (шундоқ қилаётганларини) биладир. Ва Аллоҳ кечаю кундузни Ўзи ўлчайдир. У сизлар ҳеч чидай олмаслигингизни билиб, сизларга (енгилликни) қайтарди. Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар. Сизлардан келажакда касаллар бўлишини ҳам билди. Бошқалар ер юзида юриб, Аллоҳнинг фазлини ахтаришини, яна бошқалар эса, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишларини (ҳам билди). Бас, ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга яхши қарз беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ва улканроқ ажрни топарсизлар. Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмдилдир. (Бу оят билан Аллоҳ таоло суранинг аввалидаги оятларга биноан фарз қилинган кечаси қоим бўлишни бекор қилди. Шундан сўнг кечада фарз намозлардан ташқари ибодат қилиш ихтиёрийга аланади. Ислом таълимотлари ҳар бир нарсада юксак инсоний фазилатлар ҳукм суришини йўлга қўйиб келган ва иншааллоҳ шундай бўлиб қолади.)