Қуръони карим, Сура Қиёмат - القيامة

Оятларсортировать по иконкам
download
1
لَا أُقْسِمُ بِيَوْمِ الْقِيَامَةِ
1 . Қиёмат куни билан қасам.
download
2
وَلَا أُقْسِمُ بِالنَّفْسِ اللَّوَّامَةِ
2 . Ва маломатчи нафс билан қасам.
download
3
أَيَحْسَبُ الْإِنسَانُ أَلَّن نَجْمَعَ عِظَامَهُ
3 . (Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми?
download
4
بَلَى قَادِرِينَ عَلَى أَن نُّسَوِّيَ بَنَانَهُ
4 . Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.
download
5
بَلْ يُرِيدُ الْإِنسَانُ لِيَفْجُرَ أَمَامَهُ
5 . Балки инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир.
download
6
يَسْأَلُ أَيَّانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ
6 . У: «Қиёмат куни қачон?» деб сўрайдир.
download
7
فَإِذَا بَرِقَ الْبَصَرُ
7 . Қачонки кўз даҳшатда лол қолса.
download
8
وَخَسَفَ الْقَمَرُ
8 . Ва ой тутилса.
download
9
وَجُمِعَ الشَّمْسُ وَالْقَمَرُ
9 . Ва қуёш билан ой жамланса.
download
10
يَقُولُ الْإِنسَانُ يَوْمَئِذٍ أَيْنَ الْمَفَرُّ
10 . Ўшал кунда инсон, қочар жой қайда? деб қолар.
download
11
كَلَّا لَا وَزَرَ
11 . Йўқ! Қочадиган жой йўқ!
download
12
إِلَى رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ الْمُسْتَقَرُّ
12 . У кунда истиқрор фақат Роббинг ҳузурида бўлар.
download
13
يُنَبَّأُ الْإِنسَانُ يَوْمَئِذٍ بِمَا قَدَّمَ وَأَخَّرَ
13 . У кунда инсонга аввалу охир қилганининг хабари берилар.
download
14
بَلِ الْإِنسَانُ عَلَى نَفْسِهِ بَصِيرَةٌ
14 . Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир.
download
15
وَلَوْ أَلْقَى مَعَاذِيرَهُ
15 . Гарчи узр-маъзурларини тўкиб соладир.
download
16
لَا تُحَرِّكْ بِهِ لِسَانَكَ لِتَعْجَلَ بِهِ
16 . Сен шошилиб, у(Қуръон) билан, тилингни қимирлатма.
download
17
إِنَّ عَلَيْنَا جَمْعَهُ وَقُرْآنَهُ
17 . Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир.
download
18
فَإِذَا قَرَأْنَاهُ فَاتَّبِعْ قُرْآنَهُ
18 . Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур.
download
19
ثُمَّ إِنَّ عَلَيْنَا بَيَانَهُ
19 . Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир.
download
20
كَلَّا بَلْ تُحِبُّونَ الْعَاجِلَةَ
20 . Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар.
download
21
وَتَذَرُونَ الْآخِرَةَ
21 . Ва охиратни тарк этасизлар.
download
22
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ
22 . У кунда бор чиройли юзлар.
download
23
إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ
23 . Роббисига назар солувчилар.
download
24
وَوُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ بَاسِرَةٌ
24 . Ва у кунда бор тиришиб-буришган юзлар.
download
25
تَظُنُّ أَن يُفْعَلَ بِهَا فَاقِرَةٌ
25 . Ўзига умуртқасин синдирар иш бўлишига ишонар.
download
26
كَلَّا إِذَا بَلَغَتْ التَّرَاقِيَ
26 . Йўқ! жон ҳалқумга келганда.
download
27
وَقِيلَ مَنْ رَاقٍ
27 . Ва, қутқарувчи ким? деганда.
download
28
وَظَنَّ أَنَّهُ الْفِرَاقُ
28 . Ва, албатта, у фироқлигин билганда.
download
29
وَالْتَفَّتِ السَّاقُ بِالسَّاقِ
29 . Ва болдирлар бир-бирига алмашганда.
download
30
إِلَى رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ الْمَسَاقُ
30 . У кунда ҳайдаб борар жой фақат Роббинггадир. (Яъни, жони ҳалқумига келиб қолганда, уни ҳаётда олиб қолиш учун барча чора кўрилади, Ким қутқараркин, деб илтижо қилинади. Лекин иложи бўлмай фироқ вақти келганига ишонч ҳосил бўлади. Жон чиққанда эса оёқлар жонсиз бўлиб бир-бирига чалмашади.)
download
31
فَلَا صَدَّقَ وَلَا صَلَّى
31 . Бас, у тасдиқламади ва намоз ўқимади.
download
32
وَلَكِن كَذَّبَ وَتَوَلَّى
32 . Ва лекин ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди.
download
33
ثُمَّ ذَهَبَ إِلَى أَهْلِهِ يَتَمَطَّى
33 . Сўнг ўз аҳлига керилиб борди.
download
34
أَوْلَى لَكَ فَأَوْلَى
34 . Ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!
download
35
ثُمَّ أَوْلَى لَكَ فَأَوْلَى
35 . Яна ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!
download
36
أَيَحْسَبُ الْإِنسَانُ أَن يُتْرَكَ سُدًى
36 . Инсон беҳуда тарк қилинишнинг ҳисобини қилурми?
download
37
أَلَمْ يَكُ نُطْفَةً مِّن مَّنِيٍّ يُمْنَى
37 . У манийдан оққан нутфа бўлмаганмиди?
download
38
ثُمَّ كَانَ عَلَقَةً فَخَلَقَ فَسَوَّى
38 . Сўнг алақа бўлди. Бас бекаму-кўст этиб яратди.
download
39
فَجَعَلَ مِنْهُ الزَّوْجَيْنِ الذَّكَرَ وَالْأُنثَى
39 . Бас ундан жуфтни–эркак ва аёлни яратди.
download
40
أَلَيْسَ ذَلِكَ بِقَادِرٍ عَلَى أَن يُحْيِيَ الْمَوْتَى
40 . Шундай зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!