Қуръони карим, Сура Мурсалат - المرسلات

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالْمُرْسَلَاتِ عُرْفا
1 . Кет-кет юборилганлар билан қасам.
download
2
فَالْعَاصِفَاتِ عَصْفاً
2 . Қаттиқ эсувчи шамоллар билан қасам.
download
3
وَالنَّاشِرَاتِ نَشْراً
3 . Ва (шариатни) таратувчилар билан қасам.
download
4
فَالْفَارِقَاتِ فَرْقاً
4 . Фарқловчилар билан қасам.
download
5
فَالْمُلْقِيَاتِ ذِكْراً
5 . Ваҳийни ташувчилар билан қасам.
download
6
عُذْراً أَوْ نُذْراً
6 . Узрни ёки огоҳлантиришни (ҳам).
download
7
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَاقِعٌ
7 . Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлувчидир.
download
8
فَإِذَا النُّجُومُ طُمِسَتْ
8 . Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса.
download
9
وَإِذَا السَّمَاء فُرِجَتْ
9 . Ва вақтики, осмон ёрилса.
download
10
وَإِذَا الْجِبَالُ نُسِفَتْ
10 . Ва вақтики, тоғлар кўчирилса.
download
11
وَإِذَا الرُّسُلُ أُقِّتَتْ
11 . Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса.
download
12
لِأَيِّ يَوْمٍ أُجِّلَتْ
12 . Қандоқ кунга сурилган-а?
download
13
لِيَوْمِ الْفَصْلِ
13 . Ажратиш кунига.
download
14
وَمَا أَدْرَاكَ مَا يَوْمُ الْفَصْلِ
14 . Ажратиш кунини сенга нима билдирди?
download
15
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
15 . Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
download
16
أَلَمْ نُهْلِكِ الْأَوَّلِينَ
16 . Аввалгиларни ҳалок қилмадикми?
download
17
ثُمَّ نُتْبِعُهُمُ الْآخِرِينَ
17 . Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми?
download
18
كَذَلِكَ نَفْعَلُ بِالْمُجْرِمِينَ
18 . Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз.
download
19
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
19 . Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
download
20
أَلَمْ نَخْلُقكُّم مِّن مَّاء مَّهِينٍ
20 . Сизларни ҳақир сувдан яратмдикми?
download
21
فَجَعَلْنَاهُ فِي قَرَارٍ مَّكِينٍ
21 . Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?
download
22
إِلَى قَدَرٍ مَّعْلُومٍ
22 . Маълум вақтга қадар.
download
23
فَقَدَرْنَا فَنِعْمَ الْقَادِرُونَ
23 . Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз. (Юқорида айтилган ишларга қодир бўлдик, ниҳоятда ажойиб, инсоният тафаккуридан устун бир ҳолатда, қодир бўлдик, деяпти Парвардигор.)
download
24
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
24 . Ўшал кунда ёлғонга чиқавчиларга вайл бўлсин!
download
25
أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ كِفَاتاً
25 . Ерни ўзига тортувчи қилмадикми?
download
26
أَحْيَاء وَأَمْوَاتاً
26 . Тирикларни ва ўликларни?
download
27
وَجَعَلْنَا فِيهَا رَوَاسِيَ شَامِخَاتٍ وَأَسْقَيْنَاكُم مَّاء فُرَاتاً
27 . Ва Биз унда юкасак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик.
download
28
وَيْلٌ يوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
28 . Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
download
29
انطَلِقُوا إِلَى مَا كُنتُم بِهِ تُكَذِّبُونَ
29 . Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб.
download
30
انطَلِقُوا إِلَى ظِلٍّ ذِي ثَلَاثِ شُعَبٍ
30 . Юрингиз! Учта шўъбаси бор «соя»га қараб.
download
31
لَا ظَلِيلٍ وَلَا يُغْنِي مِنَ اللَّهَبِ
31 . У салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас.
download
32
إِنَّهَا تَرْمِي بِشَرَرٍ كَالْقَصْرِ
32 . Албатта у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир.
download
33
كَأَنَّهُ جِمَالَتٌ صُفْرٌ
33 . У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир.
download
34
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
34 . Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
download
35
هَذَا يَوْمُ لَا يَنطِقُونَ
35 . Бу улар гапира олмайдиган кундир.
download
36
وَلَا يُؤْذَنُ لَهُمْ فَيَعْتَذِرُونَ
36 . Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир.
download
37
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
37 . Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
download
38
هَذَا يَوْمُ الْفَصْلِ جَمَعْنَاكُمْ وَالْأَوَّلِينَ
38 . Бу ажратиш куни, сизларни ва аввалгиларни жамладик.
download
39
فَإِن كَانَ لَكُمْ كَيْدٌ فَكِيدُونِ
39 . Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, менга ишлатиб кўринг-чи?
download
40
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
40 . Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
download
41
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي ظِلَالٍ وَعُيُونٍ
41 . Албатта тақводорлар соялар ва булоқлардадир.
download
42
وَفَوَاكِهَ مِمَّا يَشْتَهُونَ
42 . Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир.
download
43
كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئاً بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
43 . Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир.
download
44
إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنينَ
44 . Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз.
download
45
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
45 . Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
download
46
كُلُوا وَتَمَتَّعُوا قَلِيلاً إِنَّكُم مُّجْرِمُونَ
46 . Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар.
download
47
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
47 . Ўшал кунда ёлғонга чиқавурчиларга вайл бўлсин!
download
48
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ارْكَعُوا لَا يَرْكَعُونَ
48 . Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар.
download
49
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
49 . Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчилварга вайл бўлсин!
download
50
فَبِأَيِّ حَدِيثٍ بَعْدَهُ يُؤْمِنُونَ
50 . Бас, ундан кейин, қайси сўзга ишонарлар?!