Қуръони карим, Сура Наба - النبأ

Оятларсортировать по иконкам
download
1
عَمَّ يَتَسَاءلُونَ
1 . Нима ҳақида сўрашади?
download
2
عَنِ النَّبَإِ الْعَظِيمِ
2 . Улкан, муҳим хабар ҳақида (сўрашади).
download
3
الَّذِي هُمْ فِيهِ مُخْتَلِفُونَ
3 . Шундай хабарки, у(мушрик)лар) унинг ҳақида ихтилоф қиларлар.
download
4
كَلَّا سَيَعْلَمُونَ
4 . Йўқ! Улар тезда биларлар!
download
5
ثُمَّ كَلَّا سَيَعْلَمُونَ
5 . Яна йўқ! Улар тезда биларлар! (Мушриклар азобни тортганларида қайта тирилиш нима эканлигини, унинг бўлиши ҳеч шубҳасиз ҳақ эканини албатта биладилар.)
download
6
أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ مِهَاداً
6 . Ерни тўшаб қўймадикми?
download
7
وَالْجِبَالَ أَوْتَاداً
7 . Ва тоғларни қозиқ (қилиб қўймадикми?).
download
8
وَخَلَقْنَاكُمْ أَزْوَاجاً
8 . Ва сизларни жуфт қилиб яратдик.
download
9
وَجَعَلْنَا نَوْمَكُمْ سُبَاتاً
9 . Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик.
download
10
وَجَعَلْنَا اللَّيْلَ لِبَاساً
10 . Ва кечасини либос қилиб қўйдик.
download
11
وَجَعَلْنَا النَّهَارَ مَعَاشاً
11 . Ва кундузни тириклик қилдик.
download
12
وَبَنَيْنَا فَوْقَكُمْ سَبْعاً شِدَاداً
12 . Тепаларнгизга етти мустаҳкам (осмон)ни бино қилдик.
download
13
وَجَعَلْنَا سِرَاجاً وَهَّاجاً
13 . Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик.
download
14
وَأَنزَلْنَا مِنَ الْمُعْصِرَاتِ مَاء ثَجَّاجاً
14 . Ва сиқилган(булут)лардан оқувчи сувлар туширдик.
download
15
لِنُخْرِجَ بِهِ حَبّاً وَنَبَاتاً
15 . У(сув) билан дон ва наботот чиқаришимиз учун.
download
16
وَجَنَّاتٍ أَلْفَافاً
16 . Ва дарахтлари бир-бирига киришган бўстонлар.
download
17
إِنَّ يَوْمَ الْفَصْلِ كَانَ مِيقَاتاً
17 . Албатта, ажрим куни вақти белгиланган эди.
download
18
يَوْمَ يُنفَخُ فِي الصُّورِ فَتَأْتُونَ أَفْوَاجاً
18 . У кунда сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсизлар.
download
19
وَفُتِحَتِ السَّمَاء فَكَانَتْ أَبْوَاباً
19 . Осмон ёрилиб, эшик-эшиклар очилур.
download
20
وَسُيِّرَتِ الْجِبَالُ فَكَانَتْ سَرَاباً
20 . Тоғлар ўрнидан кўчирилиб, саробга айланур.
download
21
إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتْ مِرْصَاداً
21 . Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчи эди.
download
22
لِلْطَّاغِينَ مَآباً
22 . Туғёнга кетганларга қайтар жойдир.
download
23
لَابِثِينَ فِيهَا أَحْقَاباً
23 . Улар унда замонлар бўйи қолувчилардир.
download
24
لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرْداً وَلَا شَرَاباً
24 . Улар унда совуқни ҳам, шаробни ҳам татий олмаслар.
download
25
إِلَّا حَمِيماً وَغَسَّاقاً
25 . Магар қайноқ сув ва йирингни (татирлар).
download
26
جَزَاء وِفَاقاً
26 . Мувофиқ жазо ўлароқ.
download
27
إِنَّهُمْ كَانُوا لَا يَرْجُونَ حِسَاباً
27 . Чунки улар ҳисоб-китоб бўлишига ишонмасдилар.
download
28
وَكَذَّبُوا بِآيَاتِنَا كِذَّاباً
28 . Ва Бизнинг оятлариимизни ёлғон дейишган эди, ёлғон!.
download
29
وَكُلَّ شَيْءٍ أَحْصَيْنَاهُ كِتَاباً
29 . Биз барча нарсани китобга жамлаб қўйганмиз.
download
30
فَذُوقُوا فَلَن نَّزِيدَكُمْ إِلَّا عَذَاباً
30 . Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз.
download
31
إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ مَفَازاً
31 . Албатта, тақводорларга ютуқ бордир:
download
32
حَدَائِقَ وَأَعْنَاباً
32 . Боғ-роғлар, узумзорлар бордир.
download
33
وَكَوَاعِبَ أَتْرَاباً
33 . Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир.
download
34
وَكَأْساً دِهَاقاً
34 . Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир.
download
35
لَّا يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْواً وَلَا كِذَّاباً
35 . У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар.
download
36
جَزَاء مِّن رَّبِّكَ عَطَاء حِسَاباً
36 . Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир.
download
37
رَبِّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا الرحْمَنِ لَا يَمْلِكُونَ مِنْهُ خِطَاباً
37 . У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббиси, Роҳмандир, Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас.
download
38
يَوْمَ يَقُومُ الرُّوحُ وَالْمَلَائِكَةُ صَفّاً لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنْ أَذِنَ لَهُ الرحْمَنُ وَقَالَ صَوَاباً
38 . Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турадир. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар гапира олмаслар.
download
39
ذَلِكَ الْيَوْمُ الْحَقُّ فَمَن شَاء اتَّخَذَ إِلَى رَبِّهِ مَآباً
39 . У ҳақ кундир. Ким хоҳласа, ўз Роббисига қайтар йўл оладир.
download
40
إِنَّا أَنذَرْنَاكُمْ عَذَاباً قَرِيباً يَوْمَ يَنظُرُ الْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ الْكَافِرُ يَا لَيْتَنِي كُنتُ تُرَاباً
40 . Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам»,–дейдир.