Қуръони карим, Сура Назиат - النازعات

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالنَّازِعَاتِ غَرْقاً
1 . Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам.
download
2
وَالنَّاشِطَاتِ نَشْطاً
2 . Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар билан қасам.
download
3
وَالسَّابِحَاتِ سَبْحاً
3 . Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам.
download
4
فَالسَّابِقَاتِ سَبْقاً
4 . Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
download
5
فَالْمُدَبِّرَاتِ أَمْراً
5 . Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
download
6
يَوْمَ تَرْجُفُ الرَّاجِفَةُ
6 . Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда.
download
7
تَتْبَعُهَا الرَّادِفَةُ
7 . Унга эргашувчи эргашар.
download
8
قُلُوبٌ يَوْمَئِذٍ وَاجِفَةٌ
8 . Ўша кунда қалблар хавфга тўлар.
download
9
أَبْصَارُهَا خَاشِعَةٌ
9 . Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар.
download
10
يَقُولُونَ أَئِنَّا لَمَرْدُودُونَ فِي الْحَافِرَةِ
10 . Улар:«Биз ортга қайтариламизми?
download
11
أَئِذَا كُنَّا عِظَاماً نَّخِرَةً
11 . Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?
download
12
قَالُوا تِلْكَ إِذاً كَرَّةٌ خَاسِرَةٌ
12 . Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?» дерлар.
download
13
فَإِنَّمَا هِيَ زَجْرَةٌ وَاحِدَةٌ
13 . Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.
download
14
فَإِذَا هُم بِالسَّاهِرَةِ
14 . Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да.
download
15
هَلْ أتَاكَ حَدِيثُ مُوسَى
15 . Сенга Мусонинг хабари келдими?
download
16
إِذْ نَادَاهُ رَبُّهُ بِالْوَادِ الْمُقَدَّسِ طُوًى
16 . Қачонки Роббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди:
download
17
اذْهَبْ إِلَى فِرْعَوْنَ إِنَّهُ طَغَى
17 . «Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди.
download
18
فَقُلْ هَل لَّكَ إِلَى أَن تَزَكَّى
18 . Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми?
download
19
وَأَهْدِيَكَ إِلَى رَبِّكَ فَتَخْشَى
19 . Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (Ундан) қўрқсанг», деб»
download
20
فَأَرَاهُ الْآيَةَ الْكُبْرَى
20 . Ва унга улкан аломатни кўрсатди.
download
21
فَكَذَّبَ وَعَصَى
21 . Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди.
download
22
ثُمَّ أَدْبَرَ يَسْعَى
22 . Сўнг ортига ўгирилиб тезлаб кетди­.
download
23
فَحَشَرَ فَنَادَى
23 . Кейин (одамларни) тўплаб нидо қилди.
download
24
فَقَالَ أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى
24 . Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди.
download
25
فَأَخَذَهُ اللَّهُ نَكَالَ الْآخِرَةِ وَالْأُولَى
25 . Бас Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди.
download
26
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَعِبْرَةً لِّمَن يَخْشَى
26 . Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир.
download
27
أَأَنتُمْ أَشَدُّ خَلْقاً أَمِ السَّمَاء بَنَاهَا
27 . Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними?
download
28
رَفَعَ سَمْكَهَا فَسَوَّاهَا
28 . Унинг шифтини юқори кўтарди ва бекаму кўст, мустаҳкам қилиб қўйди.
download
29
وَأَغْطَشَ لَيْلَهَا وَأَخْرَجَ ضُحَاهَا
29 . Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди.
download
30
وَالْأَرْضَ بَعْدَ ذَلِكَ دَحَاهَا
30 . Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди.
download
31
أَخْرَجَ مِنْهَا مَاءهَا وَمَرْعَاهَا
31 . Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди.
download
32
وَالْجِبَالَ أَرْسَاهَا
32 . Ва тоғларни собит қилди.
download
33
مَتَاعاً لَّكُمْ وَلِأَنْعَامِكُمْ
33 . Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун.
download
34
فَإِذَا جَاءتِ الطَّامَّةُ الْكُبْرَى
34 . Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса.
download
35
يَوْمَ يَتَذَكَّرُ الْإِنسَانُ مَا سَعَى
35 . У куни инсон қилган ишларини эслайдир.
download
36
وَبُرِّزَتِ الْجَحِيمُ لِمَن يَرَى
36 . Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир.
download
37
فَأَمَّا مَن طَغَى
37 . Аммо кимики туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган бўлса
download
38
وَآثَرَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا
38 . Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса,
download
39
فَإِنَّ الْجَحِيمَ هِيَ الْمَأْوَى
39 . Бас, албатта, Жаҳийм ўрин бўладир.
download
40
وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى
40 . Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса.
download
41
فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى
41 . Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир.
download
42
يَسْأَلُونَكَ عَنِ السَّاعَةِ أَيَّانَ مُرْسَاهَا
42 . Сендан, қиёмат қачон бўлур? деб сўрарлар.
download
43
فِيمَ أَنتَ مِن ذِكْرَاهَا
43 . Унинг зикрини сен қандоқ билардинг.
download
44
إِلَى رَبِّكَ مُنتَهَاهَا
44 . Унинг интиҳоси Роббингга хосдир.
download
45
إِنَّمَا أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخْشَاهَا
45 . Албатта сен ун(қиёмат)дан қўрққанларга огоҳлантирувчисан, холос.
download
46
كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَهَا لَمْ يَلْبَثُوا إِلَّا عَشِيَّةً أَوْ ضُحَاهَا
46 . Уни кўрган кунлари худди бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар.