Қуръони карим, Сура Абаса - عبس

Оятларсортировать по иконкам
download
1
عَبَسَ وَتَوَلَّى
1 . Афтини буриштирди ва юз ўгирди.
download
2
أَن جَاءهُ الْأَعْمَى
2 . Кўзи кўр киши ҳузурига келганда.
download
3
وَمَا يُدْرِيكَ لَعَلَّهُ يَزَّكَّى
3 . Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар.
download
4
أَوْ يَذَّكَّرُ فَتَنفَعَهُ الذِّكْرَى
4 . Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар.
download
5
أَمَّا مَنِ اسْتَغْنَى
5 . Аммо истиғно қилганга бўлса...
download
6
فَأَنتَ لَهُ تَصَدَّى
6 . Сен у томонга интиласан.
download
7
وَمَا عَلَيْكَ أَلَّا يَزَّكَّى
7 . У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас.
download
8
وَأَمَّا مَن جَاءكَ يَسْعَى
8 . Аммо ҳузурингга шошилиб келган.
download
9
وَهُوَ يَخْشَى
9 . Ва (Аллоҳдан) қўрққан ҳолда бўлгандан эса...
download
10
فَأَنتَ عَنْهُ تَلَهَّى
10 . Бас, Сен ундан машғул бўласан.
download
11
كَلَّا إِنَّهَا تَذْكِرَةٌ
11 . Йўқ! Албатта у(оят)лар эслатмадир.
download
12
فَمَن شَاء ذَكَرَهُ
12 . Ким хоҳласа уни эслайдир.
download
13
فِي صُحُفٍ مُّكَرَّمَةٍ
13 . Ҳурматланган саҳифалардадир.
download
14
مَّرْفُوعَةٍ مُّطَهَّرَةٍ
14 . Олий қадардирлар, поклангандирлар.
download
15
بِأَيْدِي سَفَرَةٍ
15 . Элчи(фаришта)лар қўлларидадир.
download
16
كِرَامٍ بَرَرَةٍ
16 . Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар.
download
17
قُتِلَ الْإِنسَانُ مَا أَكْفَرَهُ
17 . (Кофир) инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқ шиддатли бўлди.
download
18
مِنْ أَيِّ شَيْءٍ خَلَقَهُ
18 . Уни қайси нарсадан яратди?
download
19
مِن نُّطْفَةٍ خَلَقَهُ فَقَدَّرَهُ
19 . Нутфадан яратди. Уни яратди ва унни ўлчовли қилди.
download
20
ثُمَّ السَّبِيلَ يَسَّرَهُ
20 . Сўнгра чиқиш йўлини осон қилди.
download
21
ثُمَّ أَمَاتَهُ فَأَقْبَرَهُ
21 . Сўнгра ўлдирди ва қабрга киритди.
download
22
ثُمَّ إِذَا شَاء أَنشَرَهُ
22 . Сўнгра қачон хоҳласа, уни қайта тирилтиради.
download
23
كَلَّا لَمَّا يَقْضِ مَا أَمَرَهُ
23 . Йўқ ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади.
download
24
فَلْيَنظُرِ الْإِنسَانُ إِلَى طَعَامِهِ
24 . Инсон ўз таомига назар солсин.
download
25
أَنَّا صَبَبْنَا الْمَاء صَبّاً
25 . Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйдик.
download
26
ثُمَّ شَقَقْنَا الْأَرْضَ شَقّاً
26 . Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик.
download
27
فَأَنبَتْنَا فِيهَا حَبّاً
27 . Биз унда дон ўстириб қўйдик.
download
28
وَعِنَباً وَقَضْباً
28 . Ва узум ва кўкларни ҳам.
download
29
وَزَيْتُوناً وَنَخْلاً
29 . Ва зайтун ва хурмоларни ҳам.
download
30
وَحَدَائِقَ غُلْباً
30 . Ва тиғиз боғларни ҳам.
download
31
وَفَاكِهَةً وَأَبّاً
31 . Ва меваларни ва ўт-ўланларни ҳам.
download
32
مَّتَاعاً لَّكُمْ وَلِأَنْعَامِكُمْ
32 . Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин, деб.
download
33
فَإِذَا جَاءتِ الصَّاخَّةُ
33 . Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса.
download
34
يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ
34 . У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан.
download
35
وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ
35 . Ва онаси ва отасидан.
download
36
وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ
36 . Ва хотини ва бола-чақасидан.
download
37
لِكُلِّ امْرِئٍ مِّنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ
37 . У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор.
download
38
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ مُّسْفِرَةٌ
38 . У кунда порлоқ чеҳралар бор.
download
39
ضَاحِكَةٌ مُّسْتَبْشِرَةٌ
39 . Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд.
download
40
وَوُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ عَلَيْهَا غَبَرَةٌ
40 . У кунда ғубор босган чеҳралар бор.
download
41
تَرْهَقُهَا قَتَرَةٌ
41 . Устини зулмат қоплаган.
download
42
أُوْلَئِكَ هُمُ الْكَفَرَةُ الْفَجَرَةُ
42 . Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир.