Қуръони карим, Сура Таквир - التكوير

Оятларсортировать по иконкам
download
1
إِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ
1 . Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса.
download
2
وَإِذَا النُّجُومُ انكَدَرَتْ
2 . Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.
download
3
وَإِذَا الْجِبَالُ سُيِّرَتْ
3 . Ва, вақтики, тоғлар сайр қилдирилса.
download
4
وَإِذَا الْعِشَارُ عُطِّلَتْ
4 . Ва, вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса.
download
5
وَإِذَا الْوُحُوشُ حُشِرَتْ
5 . Ва, вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса.
download
6
وَإِذَا الْبِحَارُ سُجِّرَتْ
6 . Ва, вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса.
download
7
وَإِذَا النُّفُوسُ زُوِّجَتْ
7 . Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса. (Яъни, руҳ танага қайтарилиб, икковлари бирлашсалар.)
download
8
وَإِذَا الْمَوْؤُودَةُ سُئِلَتْ
8 . Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса.
download
9
بِأَيِّ ذَنبٍ قُتِلَتْ
9 . У нима гуноҳ учун ўлдирилган?
download
10
وَإِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ
10 . Ва, вақтики, саҳифалар нашр қилинса.
download
11
وَإِذَا السَّمَاء كُشِطَتْ
11 . Ва, вақтики, осмон қўпорилса.
download
12
وَإِذَا الْجَحِيمُ سُعِّرَتْ
12 . Ва, вақтики, жаҳаннам қиздирилса.
download
13
وَإِذَا الْجَنَّةُ أُزْلِفَتْ
13 . Ва, вақтики, жаннат яқинлаштирилса.
download
14
عَلِمَتْ نَفْسٌ مَّا أَحْضَرَتْ
14 . Ҳар бир жон нима ҳозирланганини билади.
download
15
فَلَا أُقْسِمُ بِالْخُنَّسِ
15 . (Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам.
download
16
الْجَوَارِ الْكُنَّسِ
16 . (Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам.
download
17
وَاللَّيْلِ إِذَا عَسْعَسَ
17 . Қоронғулиги билан кириб келган кеча билан қасам.
download
18
وَالصُّبْحِ إِذَا تَنَفَّسَ
18 . Нафас олиб, кириб келган тонг билан қасам.
download
19
إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ
19 . Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир.
download
20
ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي الْعَرْشِ مَكِينٍ
20 . У қувватлидир. Арш эгаси ҳузурида мартабаси олийдир.
download
21
مُطَاعٍ ثَمَّ أَمِينٍ
21 . Итоат қилинган, омонатли.
download
22
وَمَا صَاحِبُكُم بِمَجْنُونٍ
22 . Сизнинг соҳибингиз мажнун эмас.
download
23
وَلَقَدْ رَآهُ بِالْأُفُقِ الْمُبِينِ
23 . Батаҳқиқ ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди. (Муҳаммад с. а.в. Жиброилни очиқ-ойдин уфқда ўз кўзлари билан асл яратилишида кўрдилар.)
download
24
وَمَا هُوَ عَلَى الْغَيْبِ بِضَنِينٍ
24 . Ва у ғайбга бахил эмас.
download
25
وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَيْطَانٍ رَجِيمٍ
25 . Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмас.
download
26
فَأَيْنَ تَذْهَبُونَ
26 . Бас, қаёққа кетмоқдасиз?!
download
27
إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِّلْعَالَمِينَ
27 . У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмас.
download
28
لِمَن شَاء مِنكُمْ أَن يَسْتَقِيمَ
28 . Сизлардан мустақим бўлишни хоҳловчилар учун.
download
29
وَمَا تَشَاؤُونَ إِلَّا أَن يَشَاءَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ
29 . Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар. (Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.)