Қуръони карим, Сура Инфитар - الانفطار

Оятларсортировать по иконкам
download
1
إِذَا السَّمَاء انفَطَرَتْ
1 . Вақтики, осмон ёрилса.
download
2
وَإِذَا الْكَوَاكِبُ انتَثَرَتْ
2 . Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.
download
3
وَإِذَا الْبِحَارُ فُجِّرَتْ
3 . Ва, вақтики, денгизлар портлатилса.
download
4
وَإِذَا الْقُبُورُ بُعْثِرَتْ
4 . Ва, вақтики, қабрлар остин-устин бўлса.
download
5
عَلِمَتْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ وَأَخَّرَتْ
5 . Ҳар бир жон нимани тақдим қилдию, нимани таъхир қилди- билади.
download
6
يَا أَيُّهَا الْإِنسَانُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ الْكَرِيمِ
6 . Эй Инсон! Сени карамли Роббинг ҳақида нима ғурурга кетказди?!
download
7
الَّذِي خَلَقَكَ فَسَوَّاكَ فَعَدَلَكَ
7 . У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратган зотдир.
download
8
فِي أَيِّ صُورَةٍ مَّا شَاء رَكَّبَكَ
8 . Ўзи хоҳлаган суратда сени таркиб қилди.
download
9
كَلَّا بَلْ تُكَذِّبُونَ بِالدِّينِ
9 . Йўқ! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз!
download
10
وَإِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَافِظِينَ
10 . Ҳолбуки, устингиздан кузатиб турувчилар бордир.
download
11
كِرَاماً كَاتِبِينَ
11 . Улар ҳурматли, ёзиб тургувчилардир.
download
12
يَعْلَمُونَ مَا تَفْعَلُونَ
12 . Улар нима қилаётганингизни биладир.
download
13
إِنَّ الْأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ
13 . Албатта, яхшилар жаннатдадир.
download
14
وَإِنَّ الْفُجَّارَ لَفِي جَحِيمٍ
14 . Ва албатта, фожирлар жаҳаннамдадир.
download
15
يَصْلَوْنَهَا يَوْمَ الدِّينِ
15 . Улар у ерга қиёмат куни кирадир.
download
16
وَمَا هُمْ عَنْهَا بِغَائِبِينَ
16 . Ва улар ундан ғойиб бўла олмайдир.
download
17
وَمَا أَدْرَاكَ مَا يَوْمُ الدِّينِ
17 . Ва жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?
download
18
ثُمَّ مَا أَدْرَاكَ مَا يَوْمُ الدِّينِ
18 . Сўнг жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?
download
19
يَوْمَ لَا تَمْلِكُ نَفْسٌ لِّنَفْسٍ شَيْئاً وَالْأَمْرُ يَوْمَئِذٍ لِلَّهِ
19 . Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмасдир. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир.