Қуръони карим, Сура Мутаффифун - المطففين

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ
1 . Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга.
download
2
الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُواْ عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ
2 . Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар.
download
3
وَإِذَا كَالُوهُمْ أَو وَّزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ
3 . Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар.
download
4
أَلَا يَظُنُّ أُولَئِكَ أَنَّهُم مَّبْعُوثُونَ
4 . Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми?
download
5
لِيَوْمٍ عَظِيمٍ
5 . Улуғ бир кунда.
download
6
يَوْمَ يَقُومُ النَّاسُ لِرَبِّ الْعَالَمِينَ
6 . У кунда, одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар.
download
7
كَلَّا إِنَّ كِتَابَ الفُجَّارِ لَفِي سِجِّينٍ
7 . Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжин»дадир.
download
8
وَمَا أَدْرَاكَ مَا سِجِّينٌ
8 . «Сижжин» қандай нарса эканини сенга нима билдирди?! (Сижжин нима эканини қаердан ҳам билардинг, унинг моҳияти шундоқ каттаки, сен уни идрок эта олмайсан. Билиб қўй!)
download
9
كِتَابٌ مَّرْقُومٌ
9 . У ёзилган китобдур.
download
10
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ
10 . Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
download
11
الَّذِينَ يُكَذِّبُونَ بِيَوْمِ الدِّينِ
11 . Улар жазо кунини ёлғонга чиқарарлар.
download
12
وَمَا يُكَذِّبُ بِهِ إِلَّا كُلُّ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ
12 . У кунни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар.
download
13
إِذَا تُتْلَى عَلَيْهِ آيَاتُنَا قَالَ أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ
13 . Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «авалгиларнинг афсоналари», дер.
download
14
كَلَّا بَلْ رَانَ عَلَى قُلُوبِهِم مَّا كَانُوا يَكْسِبُونَ
14 . Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолган, холос.
download
15
كَلَّا إِنَّهُمْ عَن رَّبِّهِمْ يَوْمَئِذٍ لَّمَحْجُوبُونَ
15 . Йўқ! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсиларлар.
download
16
ثُمَّ إِنَّهُمْ لَصَالُوا الْجَحِيمِ
16 . Сўнгра улар албатта жаҳиймга кирувчидирлар.
download
17
ثُمَّ يُقَالُ هَذَا الَّذِي كُنتُم بِهِ تُكَذِّبُونَ
17 . Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилар.
download
18
كَلَّا إِنَّ كِتَابَ الْأَبْرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ
18 . Йўқ! Албатта аброрларнинг китоби «Иллиййун»дадир.
download
19
وَمَا أَدْرَاكَ مَا عِلِّيُّونَ
19 . «Иллиййун» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?!
download
20
كِتَابٌ مَّرْقُومٌ
20 . У ёзилган китобдур.
download
21
يَشْهَدُهُ الْمُقَرَّبُونَ
21 . Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўларлар.
download
22
إِنَّ الْأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ
22 . Албатта, аброрлар жаннати найимдадирлар.
download
23
عَلَى الْأَرَائِكِ يَنظُرُونَ
23 . Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.
download
24
تَعْرِفُ فِي وُجُوهِهِمْ نَضْرَةَ النَّعِيمِ
24 . Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оларсан.
download
25
يُسْقَوْنَ مِن رَّحِيقٍ مَّخْتُومٍ
25 . Улар муҳрланган, ниҳоятда пок, шаробдан ичарлар.
download
26
خِتَامُهُ مِسْكٌ وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ
26 . У(шароб)нинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар.
download
27
وَمِزَاجُهُ مِن تَسْنِيمٍ
27 . У(шароб)нинг аралашмаси «тасним»дандир.
download
28
عَيْناً يَشْرَبُ بِهَا الْمُقَرَّبُونَ
28 . У(Тасним) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар.
download
29
إِنَّ الَّذِينَ أَجْرَمُوا كَانُواْ مِنَ الَّذِينَ آمَنُوا يَضْحَكُونَ
29 . Албатта жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар.
download
30
وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمْ يَتَغَامَزُونَ
30 . Агар ул(мўмин)лар аларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб, ишоралар қила эдилар.
download
31
وَإِذَا انقَلَبُواْ إِلَى أَهْلِهِمُ انقَلَبُواْ فَكِهِينَ
31 . Агар у(кофир)лар ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар.
download
32
وَإِذَا رَأَوْهُمْ قَالُوا إِنَّ هَؤُلَاء لَضَالُّونَ
32 . Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «албатта ановилар адашганлар», дер эдилар.
download
33
وَمَا أُرْسِلُوا عَلَيْهِمْ حَافِظِينَ
33 . Ҳолбуки, улар а(мўмин)лар устидан кузатувчи қилиб юборилган эмаслар!
download
34
فَالْيَوْمَ الَّذِينَ آمَنُواْ مِنَ الْكُفَّارِ يَضْحَكُونَ
34 . Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар.
download
35
عَلَى الْأَرَائِكِ يَنظُرُونَ
35 . Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.
download
36
هَلْ ثُوِّبَ الْكُفَّارُ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ
36 . Кофирлар қилган ишларининг «савобини» олар миканлар?!