Қуръони карим, Сура Буруж - البروج

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالسَّمَاء ذَاتِ الْبُرُوجِ
1 . Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.
download
2
وَالْيَوْمِ الْمَوْعُودِ
2 . Ва ваъда қилинган кун билан қасам.
download
3
وَشَاهِدٍ وَمَشْهُودٍ
3 . Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам.
download
4
قُتِلَ أَصْحَابُ الْأُخْدُودِ
4 . «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
download
5
النَّارِ ذَاتِ الْوَقُودِ
5 . У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир.
download
6
إِذْ هُمْ عَلَيْهَا قُعُودٌ
6 . У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар.
download
7
وَهُمْ عَلَى مَا يَفْعَلُونَ بِالْمُؤْمِنِينَ شُهُودٌ
7 . Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари ҳозирдирлар.
download
8
وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ
8 . Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.
download
9
الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ
9 . У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир.
download
10
إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ
10 . Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор.
download
11
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ذَلِكَ الْفَوْزُ الْكَبِيرُ
11 . Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир.
download
12
إِنَّ بَطْشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ
12 . Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир.
download
13
إِنَّهُ هُوَ يُبْدِئُ وَيُعِيدُ
13 . Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар. (Йўқдан бор қилар ва ўлганни ҳаётга қайтарар)
download
14
وَهُوَ الْغَفُورُ الْوَدُودُ
14 . Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр зотдир.
download
15
ذُو الْعَرْشِ الْمَجِيدُ
15 . У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир.
download
16
فَعَّالٌ لِّمَا يُرِيدُ
16 . У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир.
download
17
هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ الْجُنُودِ
17 . Сенга аскарларнинг хабари келдими?
download
18
فِرْعَوْنَ وَثَمُودَ
18 . Фиръавн ва Самуднинг.
download
19
بَلِ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي تَكْذِيبٍ
19 . Балки кофирлар ёлғонга чиқаришдадир?
download
20
وَاللَّهُ مِن وَرَائِهِم مُّحِيطٌ
20 . Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
download
21
بَلْ هُوَ قُرْآنٌ مَّجِيدٌ
21 . Йўқ! У Қуръони мажиддур.
download
22
فِي لَوْحٍ مَّحْفُوظٍ
22 . У Лавҳул- Маҳфуздадир. (Лавҳул- Маҳфуз Аллоҳни ҳузурида бўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас.)