Қуръони карим, Сура Ториқ - الطارق

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالسَّمَاء وَالطَّارِقِ
1 . Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам.
download
2
وَمَا أَدْرَاكَ مَا الطَّارِقُ
2 . Ториқ нималигини сенга не билдирди?
download
3
النَّجْمُ الثَّاقِبُ
3 . У нур сочиб турувчи юлдуздир.
download
4
إِن كُلُّ نَفْسٍ لَّمَّا عَلَيْهَا حَافِظٌ
4 . Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса.
download
5
فَلْيَنظُرِ الْإِنسَانُ مِمَّ خُلِقَ
5 . Инсон нимадан яралганига назар солсин.
download
6
خُلِقَ مِن مَّاء دَافِقٍ
6 . У отилиб чиқувчи сувдан яратилгандир.
download
7
يَخْرُجُ مِن بَيْنِ الصُّلْبِ وَالتَّرَائِبِ
7 . У (сув) сулб (умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир.
download
8
إِنَّهُ عَلَى رَجْعِهِ لَقَادِرٌ
8 . Албатта У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир.
download
9
يَوْمَ تُبْلَى السَّرَائِرُ
9 . Сирлар фош бўладиган кундадир.
download
10
فَمَا لَهُ مِن قُوَّةٍ وَلَا نَاصِرٍ
10 . Бас, (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир.
download
11
وَالسَّمَاء ذَاتِ الرَّجْعِ
11 . Қайтувчи (ёмғир) соҳиби бўлган осмон билан қасам.
download
12
وَالْأَرْضِ ذَاتِ الصَّدْعِ
12 . Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам.
download
13
إِنَّهُ لَقَوْلٌ فَصْلٌ
13 . Албатта у(Қуръон) ажратувчи сўздир.
download
14
وَمَا هُوَ بِالْهَزْلِ
14 . Ва у ҳазил эмасдир.
download
15
إِنَّهُمْ يَكِيدُونَ كَيْداً
15 . Албатта улар ҳийла-найранг қиларлар.
download
16
وَأَكِيدُ كَيْداً
16 . Ва Мен ҳам ҳийла қилурман. (Яъни, ҳийласига яраша жазо берурман.)
download
17
فَمَهِّلِ الْكَافِرِينَ أَمْهِلْهُمْ رُوَيْداً
17 . Муҳлат бер кофирларга, уларга озгина муҳлат бер. (Яъни, уларга азоб келмаётганидан шошилма, ҳаммасининг вақти, соати бор.)