Қуръони карим, Сура Аълаа - الأعلى

Оятларсортировать по иконкам
download
1
سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى
1 . Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт.
download
2
الَّذِي خَلَقَ فَسَوَّى
2 . У яратган ва мутаносиб қилган зотдир.
download
3
وَالَّذِي قَدَّرَ فَهَدَى
3 . У ўлчовли қилган ва ҳидоятга бошлаган зотдир.
download
4
وَالَّذِي أَخْرَجَ الْمَرْعَى
4 . У ўт-ўланни чиқарган зотдир.
download
5
فَجَعَلَهُ غُثَاء أَحْوَى
5 . Бас, У уни қорайган хашак қилган зотдир.
download
6
سَنُقْرِؤُكَ فَلَا تَنسَى
6 . Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, эсдан чиқармайссан.
download
7
إِلَّا مَا شَاء اللَّهُ إِنَّهُ يَعْلَمُ الْجَهْرَ وَمَا يَخْفَى
7 . Магар Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсани ҳам биладир.
download
8
وَنُيَسِّرُكَ لِلْيُسْرَى
8 . Ва сени осон йўлга муяссар қилармиз.
download
9
فَذَكِّرْ إِن نَّفَعَتِ الذِّكْرَى
9 . Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин.
download
10
سَيَذَّكَّرُ مَن يَخْشَى
10 . Албатта, қўрққан эсга оладир.
download
11
وَيَتَجَنَّبُهَا الْأَشْقَى
11 . Ва бадбахт ундан четда бўладир.
download
12
الَّذِي يَصْلَى النَّارَ الْكُبْرَى
12 . У катта оловга кирадир.
download
13
ثُمَّ لَا يَمُوتُ فِيهَا وَلَا يَحْيَى
13 . Сўнгра унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир.
download
14
قَدْ أَفْلَحَ مَن تَزَكَّى
14 . Батаҳқиқ, ким пок бўлса, ютуқ топадир.
download
15
وَذَكَرَ اسْمَ رَبِّهِ فَصَلَّى
15 . Ва Роббиси исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир.
download
16
بَلْ تُؤْثِرُونَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا
16 . Лекин, сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар.
download
17
وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ وَأَبْقَى
17 . Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.
download
18
إِنَّ هَذَا لَفِي الصُّحُفِ الْأُولَى
18 . Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир.
download
19
صُحُفِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَى
19 . Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир.