Қуръони карим, Сура Ғошия - الغاشية

Оятларсортировать по иконкам
download
1
هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ الْغَاشِيَةِ
1 . Батаҳқиқ сенга ғошия хабари келди.
download
2
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ خَاشِعَةٌ
2 . Ўшал кунда бир чеҳралар қўрқувчидир.
download
3
عَامِلَةٌ نَّاصِبَةٌ
3 . Улар амал қилуви ва чарчавчидир.
download
4
تَصْلَى نَاراً حَامِيَةً
4 . Улар ўта қизиган оловга кирарлар.
download
5
تُسْقَى مِنْ عَيْنٍ آنِيَةٍ
5 . Улар қайнаб турган булоқдан суғориларлар.
download
6
لَّيْسَ لَهُمْ طَعَامٌ إِلَّا مِن ضَرِيعٍ
6 . Уларга тикандан бошқа таом йўқ.
download
7
لَا يُسْمِنُ وَلَا يُغْنِي مِن جُوعٍ
7 . У на семиртирмас ва на очликни кетказмас.
download
8
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاعِمَةٌ
8 . Ўшал кунда бир чеҳралар неъматланувчидир.
download
9
لِسَعْيِهَا رَاضِيَةٌ
9 . Улар ўз ишларидан розидир.
download
10
فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ
10 . Улар олий жаннатдадир.
download
11
لَّا تَسْمَعُ فِيهَا لَاغِيَةً
11 . Унда улар бекорчи гапни эшитмасдир.
download
12
فِيهَا عَيْنٌ جَارِيَةٌ
12 . Унда оқиб турган булоқлар бор.
download
13
فِيهَا سُرُرٌ مَّرْفُوعَةٌ
13 . Унда баланд-баланд сўрилар бор.
download
14
وَأَكْوَابٌ مَّوْضُوعَةٌ
14 . Ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бор.
download
15
وَنَمَارِقُ مَصْفُوفَةٌ
15 . Ва саф-саф тизилган ёстиқлар бор.
download
16
وَزَرَابِيُّ مَبْثُوثَةٌ
16 . Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бор.
download
17
أَفَلَا يَنظُرُونَ إِلَى الْإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ
17 . Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?
download
18
وَإِلَى السَّمَاء كَيْفَ رُفِعَتْ
18 . Ва осмонни қандоқ кўтарилганига?
download
19
وَإِلَى الْجِبَالِ كَيْفَ نُصِبَتْ
19 . Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига?
download
20
وَإِلَى الْأَرْضِ كَيْفَ سُطِحَتْ
20 . Ва ерни қандоқ текислаб қўйилганига?
download
21
فَذَكِّرْ إِنَّمَا أَنتَ مُذَكِّرٌ
21 . Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан.
download
22
لَّسْتَ عَلَيْهِم بِمُصَيْطِرٍ
22 . Сен улар устидан ҳукмингни ўтказувчи эмассан.
download
23
إِلَّا مَن تَوَلَّى وَكَفَرَ
23 . Лекин, ким юз ўгирса ва кофир бўлса.
download
24
فَيُعَذِّبُهُ اللَّهُ الْعَذَابَ الْأَكْبَرَ
24 . Бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир.
download
25
إِنَّ إِلَيْنَا إِيَابَهُمْ
25 . Албатта уларнинг қайтиши Бизгадир.
download
26
ثُمَّ إِنَّ عَلَيْنَا حِسَابَهُمْ
26 . Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Биздадир.