| Оятлар |
|---|
1 وَالْفَجْرِ 1 . Фажр билан қасам. |
2 وَلَيَالٍ عَشْرٍ 2 . Ва ўн кеча билан қасам. (Уламоларимиз, ушбу оятдаги ўн кечадан мурод Рамазон ойининг охирги ўн кечаси, уларда Лайлатул қадр кечаси ҳам бор, деганлар.) |
3 وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ 3 . Жуфту тоқ билан қасам. |
4 وَاللَّيْلِ إِذَا يَسْرِ
4 . Ва юрилган тун билан қасам. |
5 هَلْ فِي ذَلِكَ قَسَمٌ لِّذِي حِجْرٍ 5 . Мана шуларда ақл эгаси учун (қаноатлантирувчи) қасам бордир?! |
6 أَلَمْ تَرَ كَيْفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِعَادٍ
6 . Сен Роббинг Одга қандай (муомала) қилганинни билмадингми? |
7 إِرَمَ ذَاتِ الْعِمَادِ 7 . Баланд устунли «Ирам»га. |
8 الَّتِي لَمْ يُخْلَقْ مِثْلُهَا فِي الْبِلَادِ 8 . Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга. |
9
وَثَمُودَ الَّذِينَ جَابُوا الصَّخْرَ بِالْوَادِ 9 . Ва водийда харсанг тошларни кесган Самудга. ( Роббинг нима қилганини билмадингми?) |
10 وَفِرْعَوْنَ ذِي الْأَوْتَادِ 10 . Ва кўп аскарлари бор Фиръавнга. (Роббинг нима қилганини билмадингми?) |
11
الَّذِينَ طَغَوْا فِي الْبِلَادِ 11 . Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар. |
12 فَأَكْثَرُوا فِيهَا الْفَسَادَ 12 . Улар у(ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирдилар. |
13 فَصَبَّ
عَلَيْهِمْ رَبُّكَ سَوْطَ عَذَابٍ 13 . Бас, Роббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди. |
14 إِنَّ رَبَّكَ لَبِالْمِرْصَادِ 14 . Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир. (У ким нима қилаётганини ўта аниқлик билан кузатиб туради. Кузатиб туриб туғёнга кетган, ҳаддидан ошган ва зулм қилганларнинг жазосини беради.) |
15 فَأَمَّا
الْإِنسَانُ إِذَا مَا ابْتَلَاهُ رَبُّهُ فَأَكْرَمَهُ وَنَعَّمَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَكْرَمَنِ
15 . Бас, қачон инсонни Роббиси синаш учун икром қилса ва неъмат берса: «Мени Роббим икром қилди», дейдир. |
16 وَأَمَّا إِذَا مَا ابْتَلَاهُ فَقَدَرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَهَانَنِ 16 . Бас, қачон Роббиси синаш учун ризқини тор қилиб қўйса: «Роббим мени хорлади», дейдир. |
17
كَلَّا بَل لَّا تُكْرِمُونَ الْيَتِيمَ 17 . Йўқ! Балки Сизлар етимларни икром қилмассизлар. |
18 وَلَا تَحَاضُّونَ عَلَى طَعَامِ
الْمِسْكِينِ 18 . Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамассизлар. |
19 وَتَأْكُلُونَ التُّرَاثَ أَكْلاً لَّمّاً 19 . Ва меросни шиддатла ейсизлар. |
20
وَتُحِبُّونَ الْمَالَ حُبّاً جَمّاً 20 . Ва молни кўп яхши кўрасизлар. |
21 كَلَّا إِذَا دُكَّتِ الْأَرْضُ دَكّاً
دَكّاً 21 . Йўқ! Вақтики, ер зилзилага тушиб парча-парча бўлиб кетса. |
22 وَجَاء رَبُّكَ وَالْمَلَكُ صَفّاً صَفّاً 22 . Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келса. |
23 وَجِيءَ يَوْمَئِذٍ
بِجَهَنَّمَ يَوْمَئِذٍ يَتَذَكَّرُ الْإِنسَانُ وَأَنَّى لَهُ الذِّكْرَى 23 . Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирилса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда?! |
24 يَقُولُ يَا لَيْتَنِي قَدَّمْتُ لِحَيَاتِي 24 . У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир. |
25 فَيَوْمَئِذٍ لَّا يُعَذِّبُ عَذَابَهُ أَحَدٌ 25 . Бас, ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азобла ҳеч ким азобламас. |
26
وَلَا يُوثِقُ وَثَاقَهُ أَحَدٌ 26 . Ва Унинг боғлашига ўхшаш ҳеч ким боғламас. |
27 يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ 27 . Эй хотиржам нафс! |
28 ارْجِعِي
إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَّرْضِيَّةً 28 . Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт! |
29 فَادْخُلِي فِي عِبَادِي 29 . Бас, бандаларим ичига киргин! |
30 وَادْخُلِي جَنَّتِي 30 . Ва жаннатимга киргин! |