Қуръони карим, Сура Балад - البلد

Оятларсортировать по иконкам
download
1
لَا أُقْسِمُ بِهَذَا الْبَلَدِ
1 . Мана шу шаҳар билан қасам.
download
2
وَأَنتَ حِلٌّ بِهَذَا الْبَلَدِ
2 . Сен муқим турган бу шаҳарла.
download
3
وَوَالِدٍ وَمَا وَلَدَ
3 . Ва волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.
download
4
لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي كَبَدٍ
4 . Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.
download
5
أَيَحْسَبُ أَن لَّن يَقْدِرَ عَلَيْهِ أَحَدٌ
5 . У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ҳисоблайдими?
download
6
يَقُولُ أَهْلَكْتُ مَالاً لُّبَداً
6 . У, кўплаб мол-дунё нафақа қилдим, дейдир. (Мол-дунё билан ғурурга кетганларга яхшилик йўлида эҳсон қил, деб айтилса, юқоридаги гапни айтишади. Ваҳоланки, яхшилик йўлида ҳеч нарса сарфламаган бўлади.)
download
7
أَيَحْسَبُ أَن لَّمْ يَرَهُ أَحَدٌ
7 . У инсон уни биров кўрмади, деб ўйлайдими?
download
8
أَلَمْ نَجْعَل لَّهُ عَيْنَيْنِ
8 . Биз унга икки кўзни бермадикми?
download
9
وَلِسَاناً وَشَفَتَيْنِ
9 . Ва тилни ва икки лабни (бермадикми?)
download
10
وَهَدَيْنَاهُ النَّجْدَيْنِ
10 . Ва Биз уни икки: (яхши ва ёмон) йўлга йўллаб қўйдик.
download
11
فَلَا اقْتَحَمَ الْعَقَبَةَ
11 . Бас, у довон ошиб ўтмади.
download
12
وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْعَقَبَةُ
12 . Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
download
13
فَكُّ رَقَبَةٍ
13 . У қул озод қилишдир.
download
14
أَوْ إِطْعَامٌ فِي يَوْمٍ ذِي مَسْغَبَةٍ
14 . Ёки очарчилик кунида таом беришдир.
download
15
يَتِيماً ذَا مَقْرَبَةٍ
15 . Қариндош етимларга.
download
16
أَوْ مِسْكِيناً ذَا مَتْرَبَةٍ
16 . Ёки тупроққа қориган мискинларга.
download
17
ثُمَّ كَانَ مِنَ الَّذِينَ آمَنُوا وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ وَتَوَاصَوْا بِالْمَرْحَمَةِ
17 . Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса.
download
18
أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ
18 . Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.
download
19
وَالَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِنَا هُمْ أَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ
19 . Оятларимизга куфр келтирганлар, улар, чап томон эгаларидир.
download
20
عَلَيْهِمْ نَارٌ مُّؤْصَدَةٌ
20 . Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.