Қуръони карим, Сура Шамс - الشمس

Оятларсортировать по иконкам
download
15
وَلَا يَخَافُ عُقْبَاهَا
15 . Ва У зот бу ишнинг оқибатидан қўрқмайди. (Бу дунёнинг подшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксираб турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.)
download
14
فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمْدَمَ عَلَيْهِمْ رَبُّهُم بِذَنبِهِمْ فَسَوَّاهَا
14 . Бас, уни ёлғончига чиқаришди ва ул(туяни) сўйишди.
download
13
فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ نَاقَةَ اللَّهِ وَسُقْيَاهَا
13 . Бас, уларга Аллоҳнинг Расули «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди.
download
12
إِذِ انبَعَثَ أَشْقَاهَا
12 . Вақтики, (ундаги) энг бадбахт шахс шошилиб турди.
download
11
كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِطَغْوَاهَا
11 . Самуд қавми ўз туғёни ила ( Пай ғамбарини) ёлғонга чиқарди.
download
10
وَقَدْ خَابَ مَن دَسَّاهَا
10 . Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади.
download
9
قَدْ أَفْلَحَ مَن زَكَّاهَا
9 . Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади.
download
8
فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا
8 . Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди.
download
7
وَنَفْسٍ وَمَا سَوَّاهَا
7 . Ва нафс билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши билан қасам.
download
6
وَالْأَرْضِ وَمَا طَحَاهَا
6 . Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.
download
5
وَالسَّمَاء وَمَا بَنَاهَا
5 . Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.
download
4
وَاللَّيْلِ إِذَا يَغْشَاهَا
4 . Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.
download
3
وَالنَّهَارِ إِذَا جَلَّاهَا
3 . Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.
download
2
وَالْقَمَرِ إِذَا تَلَاهَا
2 . Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам.
download
1
وَالشَّمْسِ وَضُحَاهَا
1 . Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.