Қуръони карим, Сура Лайл - الليل

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَاللَّيْلِ إِذَا يَغْشَى
1 . Туннинг қоплаб келаётган пайти билан қасам.
download
2
وَالنَّهَارِ إِذَا تَجَلَّى
2 . Наҳорнинг тажалли пайти билан қасам.
download
3
وَمَا خَلَقَ الذَّكَرَ وَالْأُنثَى
3 . Эркак ва урғочининг яратилиши билан қасам.
download
4
إِنَّ سَعْيَكُمْ لَشَتَّى
4 . Албатта, сизларнинг ишларингиз турличадур.
download
5
فَأَمَّا مَن أَعْطَى وَاتَّقَى
5 . Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса.
download
6
وَصَدَّقَ بِالْحُسْنَى
6 . Ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса.
download
7
فَسَنُيَسِّرُهُ لِلْيُسْرَى
7 . Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз.
download
8
وَأَمَّا مَن بَخِلَ وَاسْتَغْنَى
8 . Аммо кимки бахиллик ва истиғно қилса.
download
9
وَكَذَّبَ بِالْحُسْنَى
9 . Ва гўзал(сўз)ни ёлғонга чиқарса.
download
10
فَسَنُيَسِّرُهُ لِلْعُسْرَى
10 . Бас, Биз уни қийинга муяссар қиламиз.
download
11
وَمَا يُغْنِي عَنْهُ مَالُهُ إِذَا تَرَدَّى
11 . У қулаган вақтда унга мол-мулки фойда бермас.
download
12
إِنَّ عَلَيْنَا لَلْهُدَى
12 . Албатта, ҳидоятга бошлаш Бизнинг зиммамиздадир.
download
13
وَإِنَّ لَنَا لَلْآخِرَةَ وَالْأُولَى
13 . Албатта, ҳам охират ва ҳам бу дунё Бизникидир.
download
14
فَأَنذَرْتُكُمْ نَاراً تَلَظَّى
14 . Бас, Мен сизларни (алангаси авж олиб турган) ўтдан огоҳлантирдим.
download
15
لَا يَصْلَاهَا إِلَّا الْأَشْقَى
15 . У(ўт)га бадбахтдан бошқа ҳеч ким кирмас.
download
16
الَّذِي كَذَّبَ وَتَوَلَّى
16 . Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди.
download
17
وَسَيُجَنَّبُهَا الْأَتْقَى
17 . Ва албатта, ундан тақводор банда четда қолади.
download
18
الَّذِي يُؤْتِي مَالَهُ يَتَزَكَّى
18 . У бойлигини сарфлайди ва ўзини поклайди.
download
19
وَمَا لِأَحَدٍ عِندَهُ مِن نِّعْمَةٍ تُجْزَى
19 . Унда бирор кишининг қайтарилиши лозим яхшилиги йўқ эди.
download
20
إِلَّا ابْتِغَاء وَجْهِ رَبِّهِ الْأَعْلَى
20 . Фақатгина олий мақом Роббисининг розилигини сўраб қилади.
download
21
وَلَسَوْفَ يَرْضَى
21 . Ва у албатта тезда рози бўлади.