Қуръони карим, Сура Зуҳо - الضحى

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالضُّحَى
1 . Чошгоҳ билан қасам.
download
2
وَاللَّيْلِ إِذَا سَجَى
2 . Сукунатга чўмган тун билан қасам.
download
3
مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَى
3 . Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади. (Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир.)
download
4
وَلَلْآخِرَةُ خَيْرٌ لَّكَ مِنَ الْأُولَى
4 . Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.
download
5
وَلَسَوْفَ يُعْطِيكَ رَبُّكَ فَتَرْضَى
5 . Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан.
download
6
أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيماً فَآوَى
6 . У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?
download
7
وَوَجَدَكَ ضَالّاً فَهَدَى
7 . Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими?
download
8
وَوَجَدَكَ عَائِلاً فَأَغْنَى
8 . Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими?
download
9
فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ
9 . Аммо етимга қаҳр қилма.
download
10
وَأَمَّا السَّائِلَ فَلَا تَنْهَرْ
10 . Ва, аммо, «соил»га зажр қилма. («Соил» келганда–бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак.)
download
11
وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ
11 . Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.