Қуръони карим, Сура Тийн - التين

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالتِّينِ وَالزَّيْتُونِ
1 . Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам.
download
2
وَطُورِ سِينِينَ
2 . Ва Тури Сийно билан қасам.
download
3
وَهَذَا الْبَلَدِ الْأَمِينِ
3 . Ва мана бу, эминлик юрти (Макка) билан қасам.
download
4
لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ
4 . Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик.
download
5
ثُمَّ رَدَدْنَاهُ أَسْفَلَ سَافِلِينَ
5 . Сўнгра уни асфала сафилинга қайтардик. (Инсон Яратганига ибодатда бўлса, фариштадан ҳам афзалроқ мартабага эришди. Аммо ҳавои нафси, ҳайвоний хирслари ақлидан устун келиб нафснинг айтганидан юрадиган бўлса, ҳайвондан ҳам баттар ҳолатга тушади. Ана ўшанда асфала сафилинни кўраверади.)
download
6
إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَلَهُمْ أَجْرٌ غَيْرُ مَمْنُونٍ
6 . Магар иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узлуксиз ажрлар бордир.
download
7
فَمَا يُكَذِّبُكَ بَعْدُ بِالدِّينِ
7 . Бас, сени нима охиратни ёлғонга чиқаришга олиб келади (эй кофир)?
download
8
أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَحْكَمِ الْحَاكِمِينَ
8 . Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг ҳикматлиси эмасми?!